Стив Жобс. Уолтер Айзексон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Стив Жобс - Уолтер Айзексон страница 3

Название: Стив Жобс

Автор: Уолтер Айзексон

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-150-4

isbn:

СКАЧАТЬ эканидан хабарим йўқ эди, бунинг учун онт ичишга тайёрман”, деб айтдим. Лорен бу ҳақда деярли ҳеч ким билмасди, деб жавоб берди. Стив операция столига ётишидан олдин менга қўнғироқ қилди, у саратонга чалинганини ҳали ҳам ҳаммадан яширмоқда, деб тушунтирди Лорен.

      Ва ўшанда мен унинг таржимаи ҳолини ёзишга қарор қилдим. Жобс мени назорат қилмасликка, ҳатто қўлёзмани кўрсатишимни сўрамасликка ваъда берди ва бу билан мени ҳайрон қолдирди. “Бу сенинг китобинг. Мен уни ҳатто ўқимайман ҳам”, – деди у. Бироқ, чамамда, кузда у китоб ҳақидаги ғоясидан воз кечди. Ўшанда унинг касали зўрая бошлаганини билмагандим. Стив қўнғироқларимга жавоб бермай қўйди ва мен бу лойиҳани кейинга қолдирдим.

      Жобс 2009 йилнинг янги йил арафасида кутилмаганда қўнғироқ қилди. У Пало-Альтодаги уйида синглиси – ёзувчи Мона Симпсон билан бирга эди. Аёли болаларни олиб чанғи учишга кетганди, Стив эса соғлиғи туфайли уларга ҳамроҳлик қила олмаганди. Стив файласуфона кайфиятда эди. Биз бир соатдан ортиқ суҳбат қурдик. У ўн икки ёшида рақамли частотомер қуришга аҳд қилганини, маълумотномада HP асосчиси Билл Хьюлеттнинг телефон рақамини топиб, унга қўнғироқ қилганини ва керакли деталларни жўнатишни сўраганини эсга олди. Apple’га қайтганидан кейинги ўн икки йил ҳаётидаги энг сермаҳсул давр бўлганини, кўплаб янги маҳсулотлар яратганини айтди. Бироқ Хьюлетт ва унинг дўсти Дэвид Паккард эришган ютуқни такрорлаш унинг учун муҳимроқ эканини эътироф этди. Улар асос солган компания шу қадар инновацион ва креатив эдики, компания улардан кейин ҳам гуркираб ривожланди.

      “Болалигимда гуманитар фанларга қизиқаман деб юрардим, лекин менга ҳар доим электроника ёқарди. Бир вақтлар Polaroid компаниясида ишлайдиган ва мен яхши кўрган инсонлардан бири Эдвин Лэнд масалани гуманитар ва аниқ фанлар ёрдамида ҳал этадиган инсонлар жуда буюк инсонлардир, деб ёзганини ўқигандим. Ва мен айнан шу билан машғул бўлишга аҳд қилдим”, – деб хотирлади Стив. Стив менга китоб учун ғоялар бераётгандек туюлди (ва бу фойдали бўлиб чиқди). Франклин ва Эйнштейн таржимаи ҳоллари устида ишлаётганимда мени кўпроқ гуманитар фанларга бўлган муҳаббатни ва аниқ фанларга бўлган қобилиятни уйғун ҳолга келтирган инсонларда ижодий фаолият қай йўсинда бошлангани қизиқтирар эди. Боз устига, бу XXI асрнинг инновацион иқтисодиётини яратишда муҳим омил бўлишига ишончим комил.

      Жобсдан таржимаи ҳолини нима учун айнан мен ёзишимни хоҳлаётганини сўрадим. “Сен одамларни очиқ бўлишга ундай оласан”, – тан олди Стив. Бундай жавобни кутмагандим. Унинг таржимаи ҳолини ёзар эканман, у бир вақтлар ишдан бўшатган, хафа қилган, ташлаб кетган ёки шунчаки жаҳлини чиқарган кўплаб инсонлар билан бирма-бир суҳбат ўтказишимга тўғри келишини билардим ва уларни очиқ суҳбатга чақирсам, бу Стивга унчалик ёқмайди деб қўрқардим. Чиндан ҳам, мен суҳбатлашаётган одамлар ҳақидаги миш-мишлар Жобсга етиб боргач, у асабийлашди. Бироқ бир неча ой ўтиб, унинг ўзи ҳаётида учратган одамларни, ҳатто собиқ маҳбублари ва душманларини СКАЧАТЬ