Название: Танланган асарлар: Қиссалар
Автор: Чингиз Айтматов
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-6609-8-4
isbn:
Одамлар мени масхара қилишиб, машиналарига тарқала бошладилар. Шунда мен бутун станцияни бошимга кўтариб бақирдим:
– Сизлар шофёр эмас, хотинчалишларсиз!
Буни бекор қилган эканман, бошимга бало орттириб олдим.
Ҳамма тўхтаб, бараварига менга қараб ёпирилиб кела бошлади:
– Нима дединг, аблаҳ! Кўпчиликнинг ҳаёти билан ўйнашмоқчимисан!
– Новатор! Мукофот олмоқчи! – деб шовқин солди Жонтой. Ғалағовур зўрайиб кетди, одамлар мени исканжага олиб, яшикларга қисиб қўйишди.
– Масхара қиляпсанми ҳали!
– Сол тумшуғига!
– Мишиғингни артиб олсанг-чи!
Дўппослаб, дабдала қилиб ташлашса керак, деб ўйлаб, ердаги ётган тахтани қўлимга олдим.
– Қани, четроқ тур, йўл бер! – деб ҳуштак чалиб, кимдир ҳаммани итарибсуриб кела бошлади.
Бу Алибек эди.
– Жим! – деб бақирди у. – Сен, Илёс, тушунтириб гапир! Тезроқ сўзлай қол!
– Э, нимани гапираман! – дедим мен нафасим бўғзимга тиқилиб. Чунки ҳали оғиз очишга улгурмасданоқ юлиб-тортқилашиб, тугмамдан биронтасини ҳам қолдиришмай узиб юборишганди. – Мен довонда бир машинани юки билан шатакка олиб, йўл тузатувчилар участкасигача обориб қўйганман. Бор гап шу.
Йигитлар ишонмагандек жим бўлиб қолишди.
– Хўш, торта олдингми? – деб сўради кимдир шубҳаланиб.
– Ҳа, бутун Дўландан то участка ҳовлисигача тортиб бордим.
– Ҳо, жуда зўру! – деди кимдир ажабланиб.
– Ўзича валдираяпти-да! – деб эътироз билдирди иккинчи бири.
– Фақат муттаҳамларгина валдирайди. Буни Жонтой ҳам кўрган. Ҳой, Жонтой, қаёқдасан? Айт! Қандай учрашганимиз эсингдами?..
Аммо Жонтойнинг овози чиқмасди. У ер ёрилиб, ерга кириб кетгандек, ғойиб бўлди-қўйди. У аблаҳдан нафратланиб юрганим бежиз эмас эди. Ҳозир буни ўйлаб турадиган вақт эмасди. Одамлар баҳслашиб кетди. Мени қувватлаган одамлар ҳам бўлишди. Бироқ қандайдир бир шаккок чиқиб, бирданига уларни фикрларидан қайтарди-қўйди:
– Бекорчи гап сотишнинг нима кераги бор! – дея тўнғиллай бошлади у. – Биров бир ишни бир марта қилса қилибди-да! Бундай ҳодисалар озми! Биз ёш бола эмасмиз. Трассамизда прицеплар улаб юриш ман этилган. Бунга ҳеч ким рухсат ҳам бермайди. Меҳнат хавфсизлиги инженерларига шундай деб кўр-чи, нима деркин: шунақаям бопласинки, додингни Худога айтгин. Сизларни деб жавобгарликка тортилишни хоҳламаса керак… Гапнинг ўғил боласи шу.
– Э, қўйсанг-чи! – деб гапга аралашди бошқа биров. – Рухсат бермайди деганинг нимаси! Мана, Иван Степанович ўттизинчи йилларда полуторка машинада довонни биринчи бўлиб очган. Унга ҳам ҳеч ким рухсат бермаган эди. У ўз билгича қилганди бу ишни. Мана ўзи, ҳали ўлганича йўқ…
– Ҳа, дарвоқе, шундай бўлган эди, – деб тасдиқлади Иван Степанович. – Аммо ҳозир шубҳаланиб турибман: ахир бу СКАЧАТЬ