Мен кимман ёки мендаги “мен”. Назар Юлдузхон
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мен кимман ёки мендаги “мен” - Назар Юлдузхон страница 8

Название: Мен кимман ёки мендаги “мен”

Автор: Назар Юлдузхон

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7769-5-1

isbn:

СКАЧАТЬ муҳаббат йўқ эди. Шунинг учун ҳам жин Иблисга айланди. Қалбида муҳаббати йўқ одам-чи? У нимага айланади? Табиатга, атроф-муҳитга, дарахтларга нисбатан беаёв бўлишлик, одамларни қадр қилмаслик, уларга нисбатан беписандлик, зулм, адолатсизликни қалбида муҳаббати бор инсонлар қилмайди. Муҳаббат бундай ишлардан йироқ. Шунинг учун ҳам қалбида Аллоҳга, оламга, одамга муҳаббати йўқ одам шайтонга қиёсланади.

      Муҳаббат ҳақида биз нималарни биламиз? Муҳаббат ҳақидаги бизнинг тушунчамиз, тасаввуримиз қандай? Муҳаббат вужудимизнинг қаерига жойлашган ва у инсон учун нима қилади? Муҳаббатнинг манбаи қаерда? У қаердан келади? Муҳаббат Ерникими, ёки Аллоҳники?

      Муҳаббат тушунчасини биз ота-онанинг фарзандларига бўлган муҳаббати, қариндош-уруғларнинг қариндошлик муносабатларида, шу билан бирга эркак ва аёл ўртасидаги, одамларнинг ўзаро бир-бирига бўлган меҳр-муҳаббати, Ватанга бўлган муҳаббат, ўз касбига, ҳаттоки бойликка, пулга бўлган муҳаббат деб ҳам тушунамиз. Бундай муҳаббат Ердаги ҳаётга тегишли. Агар биз буни муҳаббат деб атайдиган бўлсак, бу муҳаббат ҳақидаги нисбий тушунча. Шуни тан олиб айтиш керакки, бугунга келиб муҳаббат тушунчаси бизнинг онгимизда анча чегараланиб қолган.

      Руҳий-маънавий камолга етган, қалби нафсдан, кибрдан покланган инсонлар қалбидаги соф муҳаббатни ҳисобга олмаганда, инсонда асосан “мен”, яъни эго муҳаббати бор. Биз тасаввур қиладиган муҳаббат – “мен”нинг муҳаббати маълум бир маънода инсонни бу дунё билан боғлаб қўяди. “Мен”даги “мен”лик муҳаббати бу менинг нафсим – шайтон билан боғлиқдир. Масалан, уй-жой, бола-чақа, пул, бойлик, мансаб ва бошқалар. Ёки, сиз кимнидир яхши кўрсангиз, ўша одамга нисбатан муҳаббатингиз бўлса, мабодо шу одам сизни хафа қилиб қўйса ёки ёмонлик қилса, сиз дарҳол хафа бўласиз, ҳаттоки сизнинг муҳаббатингиз энди нафратга айланиши турган гап. Шунингдек, бир одам бошқа бир одамдан “мен сени севаман, сен ҳам мени сев” маъносида ўзига бўлган муҳаббатни ҳам талаб қилади. Бу сиздаги “мен”ингизнинг муҳаббати. Бундай муҳаббат ўз нафсимиздан бўлгани учун ҳам Ердаги ҳаётга, нафсимизга – ўзимизга тегишли бўлади. Шунинг учун ҳам бундай муҳаббат доимий ва абадий бўлмайди.

      Аслида биз билган ва тасаввур қилган муҳаббат бутунлай бошқа бир олам. “Ҳақиқий Муҳаббат – бу Қалбнинг туб-тубидан келаётган Куч. Бир одам иккинчи бир одамнинг қалбининг туб-тубидаги муҳаббатни тушунишни ҳис этганида, унинг моҳиятини кўрганида, сўзларсиз ҳайратланиш рўй берганида, уларнинг ўртасида ҳақиқий муҳаббат бошланади. Ҳақиқий муҳаббат қалбнинг туб-тубидаги туйғулар билан тўлиб-тошганлигидан бир инсоннинг иккинчисига тақдим этаётган саховатли туҳфасидир. Бундай севгини ўзинг ҳақингда унутганлигингда бериш мумкин.” Бундай муҳаббат Аллоҳнинг бандасига берган неъмати бўлиб, афсуски, ҳамма ҳам бу неъматга мушарраф бўла олмайди.

      Биз мусулмонлар, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни севамиз. У зот ҳақида бирор қисса эшитганимизда юракларимиз тўлиб-тошиб, у зотга бўлган муҳаббатимиз янада ортади. Лекин у зотнинг саҳобалари СКАЧАТЬ