Название: Мен кимман ёки мендаги “мен”
Автор: Назар Юлдузхон
Издательство: SHARQ
isbn: 978-9943-7769-5-1
isbn:
Руҳий улғайиш атрофга миннатсиз, шартсиз меҳр ва муҳаббат бериш!
Руҳий улғайиш инсонларни ҳукм қилмасдан, надомат қилмасдан борлигича қабул қила олиш!” Фақат шу тарздагина инсон руҳан ўсиши, камол топиши, ўз-ўзини англаши, бошқара олиши мумкин.
“Руҳ танада ривожланиши, юксалиши учун инсон турли хил нафс хоҳишларидан халос бўлиши керак. Шунинг учун инсоннинг ҳар бир қилаётган иши, ҳар бир нафаси ўз нафсидан қутулишни кўзда тутмас экан, инсон ўзини ўзи ҳалокат томон етаклаётган бўлади”. Руҳ – Аллоҳнинг амри билан Ердаги ҳаётда одамнинг вужудида бир муддат бўлади, кейин яна ўз “диёри”га қайтиб кетади. “Тупроқдан яралган яна тупроққа қайтади, Руҳдан яралган яна Руҳга қайтади…” Лекин қай аҳволда?!
“Қуръонда Аллоҳ пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга “Сендан руҳ ҳақида сўрайдилар. Руҳ Роббимнинг амридандир, сизларга бу ҳақда озроқ илм берилган”, дея хабар беради. Улуғ шайхлардан бири ушбу оятни қуйидагича тафсир қилган экан: Аллоҳ иккита оламда Ўзининг ишларини амалга оширади: аъламул Холқ ва аъламул Амр, яъни яратилган оламлар ва амр олами. Коинот, ундаги барча жисмлар – Ер, осмонлар яратилган олам бўлиб, унда маълум бир қонуниятлар ишлайди. Масалан, Ер вақт қонунига бўйсунади. Ерга уруғ эксангиз, у дарахт бўлиб етилгунича вақт керак бўлади, худди шундай, бугун туғилган чақалоқ маълум бир вақтлар жараёнида катта ёшдаги одам бўлади. Ердаги ҳамма жараёнлар маълум бир вақт мобайнида юз беради. Биз яшаётган олам яралмиш олами. Бизнинг оламдан бошқа яна бир олам борки, бу олам Амр олами дейилади. Агар Аллоҳ “Бирор нарса (яратишни) ирода қилганида, Унинг иши фақатгина: “Бўл!” – дейишдир. У (нарса) эса бўлур (вужудга келур)” ( Ясин сураси, 82- оят). Аллоҳнинг амри замон, макондан, вақтдан ташқарида, шу заҳотиёқ амалга ошади”. Нўъмон Али Хон Амр олами ҳақида гапирар экан, кўринмас оламнинг мавжудлигини ва бу олам ҳеч қандай вақт қонунига бўйсунмаслигини, бу оламда биз яшайдиган оламдан фарқли ўлароқ бошқа қандайдир жараёнлар юз беришини ва бу ўзига хос олам эканлигини айтади. У ўз фикрини қуйидагича баён қилади: “Фаришталар қайси оламдан? – Амр оламидан. Бизнинг руҳимиз қайси оламдан? – Амр оламидан? Қуръон қайси оламдан? – Амр оламидан. Назаримизда бу иккита олам – амр олами ва яралмиш олами бир-бири билан худди вақт оралиғига бўлингандек туюлади. Биз инсонларга келганда эса, биз яралмиш оламидаги қонунларга мувофиқ жисман ривожланиб борамиз, лекин бизнинг маънавий борлиғимиз эса, амр оламига тегишли.
Худди шундай, пайғамбарлар одамларни даъват қилишга чақирилганлар. Лекин уларнинг даъвати, таълими қаердан келган? – Амр оламидан. Улар табиий қонуниятларни бузган ҳолда мўъжизалар кўрсатдилар. Уларнинг мўъжизалари қайси оламдан? – Амр оламидан. Иброҳим алайҳиссаломга таъсир қилмаган олов қайси оламдан? – Амр оламидан. Англаяпсизми? Аллоҳ ушбу оятда бизнинг вужудимиздаги руҳ – Амр оламидан эканлигини айтаяпти. Лекин бу олам ҳақида биз фақат Аллоҳ хабар қилганини биламиз, холос. Умуман СКАЧАТЬ