Илон ўчи. Мирмухсин Мирсаидов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Илон ўчи - Мирмухсин Мирсаидов страница 24

Название: Илон ўчи

Автор: Мирмухсин Мирсаидов

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-7389-9-7

isbn:

СКАЧАТЬ фарзанди, келажакда катта одам бўладиган йигитни орзу қилишарди. «Лекин ўзбекнинг яхши йигитларига, айниқса районларда яшовчи йигитларга лўмбиллаган оппоқ татар қизлари осонгина тегиб оляптилар», деган эди бир куни Нигора. «Улар на катта сеп гарнитура, на дабдабали тўй сўрайдилар. Ресторанда йигирма кишилик зиёфат билан тегиб кетаверадилар…» Бу гапни айт ган Нигора хаёлига донгдор бир хонадон келди, улар Нигорага оғиз солган эди, икки катта мансабдор қуда бўлишни исташган эди. Аммо адасини ўртоғининг тўрсайган ўғли Нигорага ёқмаган. Нигора совуқ кишиларни ёқтирмас, «столба» деярди. Мана шу «столба» ҳозир келишган бир кўккўз қизга уйланиб олди.

      Орадан ҳафта ўтди. Жума куни эрта билан адасини хизматга олиб кетиш учун келиб, кўчада турган ҳайдовчига Нигора соат бешга келишини тайинлади. У адасига «профессор анчадан буён касал ётганини», дугоналари билан стационарга бориб, кўриб келишини айтди. У кўп вақт отасининг розилигини олмай машинада кетаверарди, ҳатто гараждан ҳам машина чақиверарди. Бундай «мелоч»ларни айтиб, отасининг «республика миқёсидаги хаёлларини бузиб, диққатини тортмасликни» ҳайдовчига ҳам, бошқаларга ҳам айтиб қўйган. Ҳозир ҳам шундай қилмоқчи эди, аммо бу гал ҳайдовчи ёнида атайин ўзини кўрсатиб, отасини огоҳлантирди: «Папочка, стационарга борамиз, рухсатми?» «Майли, қизим, эҳтиёт бўлинглар», деди ота.

      Роппа-роса соат бешда машина институт биноси ёнида, кўчада Нигорани дугоналари билан келишини кутиб турди. Беш яримларда кайфи чоғ, ўйноқлаб келган Нигора кечиккани учун ҳайдовчидан узр сўради. Кейин дугоналари бормаслиги, ёлғиз ўзи стационарга боришлигини қўшиб қўйди.

      – Қани, кетдик!

      Камгап ҳайдовчи дарҳол машинани гуриллатиб, қадимий Шўртепа томон учиб кетди. Бозор олдидан ўтишда Нигора машинани тўхтатишни сўради.

      – Кекса профессоримизга олма, анор, узум олиб чиқсаммикан? Бозорда қоғоз пакет топилади-а?

      – Ўзим олиб чиқаман. Сиз машинада ўтириб туринг.

      – Э, раҳмат сизга! Мана буни олинг! – Нигора ҳайдовчига ўн сўмлик пул узатди. У иш буюрганида ўзбек сўзларини бўтқа қилмай, атайин шу сержаҳл ҳайдовчи учун тоза ўзбек тилида гапиришга интиларди.

      – Менда пул бор, безовта бўлманг…

      – Йўқ, буни олинг! – Нигора кескин гапирди.

      – Хўп бўлади, – ҳайдовчи пулни олиб, бозорга кириб кетди. Бир лаҳзадан сўнг каттагина қоғоз пакетда Нигора айтганидан аъло қилиб, олма, анор, узум ва тўртта чиройли кулча нон ҳам олиб чиқди.

      Нигора ташаккур айтди. Яна машина гуриллаб юрди.

      Стационар дарбозасига етишгач, Нигора панжаралардан касалхона боғига қаради, унинг учун ноқулай бўлса-да, пакетдаги олма-анорини кўтариб кетаётган эди, ҳайдовчи йигит кабинадан югуриб чиқди.

      – Мен олиб бориб берай.

      – Йўқ, йўқ!

      – Жуда бўлмаса бино олдигача.

      – Йўқ! Сиз машина ичида кутиб туринг! Мен ўзим.

      – Ихтиёрингиз.

      Нигора каттагина пакетни қучоқлаб, касалхона боғига кириб кетди. «Сиз машина ичида ўтириб туринг» сўзи ғалати туюлди. Ҳайдовчи СКАЧАТЬ