Тирилиш. Лев Толстой
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 28

Название: Тирилиш

Автор: Лев Толстой

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5841-0-5

isbn:

СКАЧАТЬ жароҳатини боғлади, ўйлаб-нетиб ўтирмасдан ҳошияли батис дастрўмолини йиртиб (Софья Ивановна бундай дастрўмолнинг дюжинаси ўн беш сўмдан кам турмаслигини биларди), ундан Сюзетка учун бинт ясади. Нехлюдовнинг аммалари бунақангисини ҳеч қачон кўришмаган ва худди шу Шенбокнинг икки юз минг қарзи борлигини билишмас эди. Шенбок бу қарзларини ҳеч қачон узолмаслигини яхши билар, шунинг учун ҳам йигирма беш сўм камми ёки кўпми – бу билан ҳисоблашиб ўтирмасди.

      Шенбок атиги бир кун турди ва эртаси кун кечаси Нехлюдов билан бирга жўнаб кетди. Улар бир кун ҳам ортиқ қолиша олмас эди, чунки полкка етиб боришнинг охирги муддати етган эди.

      Аммалариникида ўтказилган ана шу охирги кунда, тунги ҳодисалар ҳозиргидек хотирида экан, Нехлюдовнинг кўнглида икки туйғу қўзғалиб, бир-бири билан курашарди: бири – кутганидай чиқмаган бўлса-да, ҳайвоний севгининг эҳтиросли хотиралари ва мақсадига эришганлигидан мағрурланиш ҳисси бўлса, иккинчиси – қабиҳ бир иш қилиб қўйганини ва шу қабиҳ ишни тузатиш кераклигини, қиз учун эмас, балки ўзи учун тузатиш лозимлигини ҳис этиш эди.

      Ўша пайтда ўтакетган худбин бўлган Нехлюдов қизнинг қандай руҳий аҳволдалиги ва кейин унинг нима қилишини ўйламас, фақат ўзи ҳақида ўйлар, агар қизнинг бошига тушган ишни эшитсалар, мени таъна қилишармикан, қандай таъна қилишаркан, деб бош қотирарди.

      Шенбок унинг Катюша билан муносабатини тушунаётганини Нехлюдов сезар ва бу билан ғурурланарди.

      – Тўсатдан аммаларингни яхши кўриб қолганингга ҳайрон бўлаётган эдим-а, – деди Шенбок Катюшани кўриб, – бир ҳафта қолиб кетдинг бу ерда. Сенинг ўрнингда бўлганимда мен ҳам кетмас эдим. Соз экан!

      Ҳозир қиз билан кўнгилдагидек ишрат қила олмай кетаётгани унга алам қилса-да, лекин Нехлюдов, жўнаб кетиш зарур бўлиб қолгани мен учун фойдали, деб ўйлади, чунки бу нарса бундан кейин давом эттириш қийин бўлган муносабатни бир йўла узиб ташлашга имкон берарди. Бундан ташқари, Нехлюдов унга пул бериш зарурлиги ҳақида ҳам бош қотирарди. Унинг ўзи учун, шу пул қизга зарур бўлиб қолиши мумкинлиги учун эмас, балки ҳамма шундай қилаётгани сабабли ва агар ундан фойдалангани учун пул тўламаса, уни виждонсиз деб ҳисоблашлари мумкинлиги учун пул бермоқчи эди. Нехлюдов унга шу пулни берди, ўзининг ва қизнинг мавқеини назарда тутиб, қанча беришни лозим топган бўлса, шунча пул берди.

      Жўнаб кетадиган куни, тушки овқатдан кейин у Катюшани даҳлизда пойлаб туриб дуч келтирди. Катюша уни кўриб қип-қизариб кетди ва кўзи билан қизлар хонасига имо қилиб ёнидан индамай ўтиб кетмоқчи бўлган эди-ю, лекин Нехлюдов уни тўхтатди.

      – Хайрлашмоқчи эдим, – деди Нехлюдов юз сўмлик солинган конвертни ғижимлаб. – Мана шуни…

      Катюша тушунди, юзини буриштириб, бошини чайқади-да, унинг қўлини итариб ташлади.

      Нехлюдов:

      – Ол, энди, – деб ғўлдиради-да, конвертни қизнинг қўйнига тиқди ва худди қўли куйгандай юзини буриштириб, инграганича ўз хонасига югуриб кетди.

      Шундан кейин у анчагача хонасида у ёқдан бу ёққа юрди, шу воқеани эсларкан, бир ери оғригандек СКАЧАТЬ