Тирилиш. Лев Толстой
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тирилиш - Лев Толстой страница 22

Название: Тирилиш

Автор: Лев Толстой

Издательство: ZABARJAD MEDIA

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5841-0-5

isbn:

СКАЧАТЬ ундан қаттиқ илтимос қилишганди, энг муҳими эса, Катюшани бир кўрмоқчи эди. Балки ўша пайтда жиловсиз ҳайвоний ҳирс уни васвасага солганидан кўнглининг чуқур жойида Катюшага нисбатан ёмон ният туғилгандир, лекин у бу ниятда эканини билмасди ва бир вақтлар шундай яхши кун кечирган жойларини, ҳамма вақт атрофида парвона бўладиган, бир оз ғалати табиат, лекин меҳрибон ва оқкўнгил аммаларини, ғоят ёқимли хотиралар қолдирган дилдор Катюшани кўришни истар эди.

      У мартнинг охирларида, пасха олдидаги жума куни лойгарчиликда жала қуйиб турган пайтда келди. У уст-боши шалаббо бўлиб, совқотиб келган бўлса-да, ҳар доим шундай кезларда ўзини ҳис этганидай бардам ва хурсанд эди. У аммаларининг атрофи ғиштин девор билан ўралган, томдан тушган қор уюлиб ётган кўҳна қўрасига кириб келар экан: «У ҳалиям шу ердамикин?» – деб ўйлади. Нехлюдов, чананинг қўнғироғини эшитиб, пиллапояга Катюша югуриб чиқади, деб ўйлаган эди. Лекин қизлар бўлмасининг пиллапоясига кўйлаги липпасига қистирилган, яланг оёқ икки хотин челак кўтариб чиқди, афтидан, булар пол юваётган бўлсалар керак. Катюша катта эшик ёнидаги зинапоя устида ҳам кўринмади; фақат фартуғ тутган хизматкор Тихон чиқди, холос, у ҳам супуриш-сидириш билан овора бўлса керак. Даҳлизга эгнида шоҳи кўйлак ва бошида чепец билан Софья Ивановна чиқди.

      – Бўйгинангдан ўргилай, яхши келибсан, – деди Софья Ивановна уни ўпиб. – Машеньканинг бир оз тоби йўқроқ, черковдан чарчаб қайтди. Табаррук шаробдан татиб келдик.

      – Табриклайман, аммажон, – деди Нехлюдов Софья Ивановнанинг қўлини ўпиб, – кечирасиз, ҳўл қилиб қўйдим.

      – Бор, хонангга кир. Тоза ивиб кетибсан. Мўйлов ҳам қўйиб юборибсан-ку… Катюша! Катюша! Унга қаҳва келтир дарров.

      Йўлакдан:

      – Ҳозир! – деган таниш, ёқимли овоз эшитилди.

      Қувонганидан Нехлюдовнинг юраги «шиғ» этиб кетди. «Шу ерда экан!» Бирдан ялт этиб булут орасидан қуёш чиққандай бўлди. Нехлюдов суюниб, уст-бошини алмаштириш учун Тихон билан бирга ўзининг олдинги хонасига кирди.

      Нехлюдов Тихондан: «Катюша нима қиляпти? Аҳволи қалай? Турмушга чиқмоқчими?» – деб суриштирмоқчи ҳам бўлди. Аммо Тихон иззат-икромни шу қадар жойига қўйиб, ўзини шу қадар жиддий тутдики (қўлингизга ўзим сув қуяман, деб туриб олди), шундан кейин Нехлюдов Катюша ҳақида сўрашга ботина олмади-да, фақат неваралари, қари от, Полкан деган кўппак тўғрисида сўраб қўя қолди. Маълум бўлишича, бултур қутуриб ўлган Полкандан бошқа ҳамма соғ-саломат экан.

      Нехлюдов ҳўл уст-бошларини ечиб, энди кийина бошлаган ҳам эдики, аллакимнинг тез-тез юриб келаётганини эшитди, шу чоқ эшик тақиллади. Нехлюдов оёқ товушини ҳам, тақиллатишни ҳам таниди. Фақат Катюша шундай қадам ташлар ва шундай тақиллатарди.

      Нехлюдов ҳўл шинелини устига ташлаб, эшикка яқинлашди.

      – Кираверинг!

      Бу ўша Катюша эди. Ўша-ўша Катюша, илгаригидан ҳам чиройли бўлиб кетган эди. Содда, қийғоч қора кўзлари ҳамон ўшандай пастдан юқорига қараб, жилмайиб СКАЧАТЬ