Бу ҳақда ўйламаган эканман. Фикримча, бу нарсани ҳеч ким хаёлига ҳам келтирмайди. Мана, ўзингиз кўринг: саволларни ва шубҳаларни мажбурий тарзда тарк этиш ҳажвий эртакларга хос. Томошабинга қараган телеэкран-чи? Оруэлл буни Чарли Чаплиннинг “Янги замонлар”идан ўзлаштирган. Лекин бу ерда яна башоратнинг улуши ҳам бор. Биз аллақачон “Табассум қилинг, сизни телевидениеда кўрсатишмоқда” сингари эълонлари бор супермаркетлар даврига етиб келдик.
Ўша замонларда Англияда телевидение бормиди?
Нима, сиз ақлдан оздингизми? Телевидение бизда ўттизинчи йиллардаёқ бор эди. Жеймс Жойс “Бэрднинг тахтали бомбардировкаси” дея атаган Бэрд тизими ёки шу руҳдаги бирор нарса. Жон Бэрднинг исми Йоги Бэр15да анча заиф янграйди. Мен Би-би-сининг илк телепьесаси – Пиранделло қаламига мансуб “Гул тишлаган одам” асарини томоша қилганман. Тасвир “Бэрд тахтаси”га ўзгарди, овоз эса радио орқали кетарди. Олдос Хаксли бу тизимни, агар хотирам панд бермаса, 1932 йилда ўзининг “Ажиб янги дунё”сига кўчирди. Телевидениедан фойдаланишнинг имкониятларини баҳолаш учун унга эга бўлиш унчалик шарт эмас. “Оппоғой”да қироличанинг ҳар доим бир дона видеороликни айлантирадиган телеэкрани бор. Елизавета Англиясида Роберт Грин “Бэкон оға ва Бенгей оға”да телеэкран ёки кузатиш учун сеҳрли ойнани олиб чиқди. Бу эса тахминан, 1592 йилда бўлганди. Сўз предмет пайдо бўлгунга қадар анча илгари мавжуд эди. 1948 йилда, ўйлашимча, предмет қайтди. У ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимизга кириб келиши шубҳасиз эди. Содда ва самимий инсонлар орасида, мурожаат қилаётган шахсларнинг чин маънода сизга қараши таомилга айланганди. Телевидение уйларга бостириб кирди. Урушдан кейинги илк дастурларда кўнгилочар кўрсатувлардан кўра тарбиявийлари кўпроқ бўларди. Экран эски фильмлардаги кичик фигура лар эмас, йирик пландаги шахслар учун эди. Бугун биз зарурат деб ҳисоблайдиган қарашлар қайта қуриш бошида жуда қийинчилик билан амалга ошди. Мен наполеонча урушни чўнтак асбоби даражасида қабул қилиш қобилияти ҳақида гапиряпман. Телевизор меҳмонхона бурчагида кўз сингари бутунича сизга қараб турар эди. У оила аъзоси, шунингдек, катта корпорациянинг агенти ҳам эди. Кўпчилик унинг олдида ечинишга ҳам уялганлигини эслайман.
Сиз буни кулгили ҳисоблайсизми? Эшитинг:
“Албатта, шу фурсатда уларни кузатишаётганини ҳеч ким билмасди. Фикрлар полицияси сенинг кабелингга тез-тез уланиб турадими? – бу ҳақида фақат тахмин қилиш мумкин. Ҳаммани кузатган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас – ҳатто, суткалар давомида. Яшашга тўғри келди ва сен инстинктга эврилган одат бўйича яшадинг. Яъни ҳар бир сўзингни эшитаётганликлари ва чироқ ўчмагунча ҳар бир ҳаракатингни кузатаётганликларини англаш ҳисси билан”.
Йўқ, СКАЧАТЬ
15
1958 йилда пайдо бўлган комикс ва мультфильмлар қаҳрамони.