Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 24

Название: Мангу латофат: бадиалар

Автор: Иброҳим Ғафуров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8593-8-8

isbn:

СКАЧАТЬ уламолар аксар халқ учун қилинадиган барча яхшилик ва ислоҳий ҳодисаларни куфр деб эълон қиладилар ёки жуда шафқатлари келганда, бу яхшиликларга халқнинг нафратини уйғотишга ҳаракат этадилар. Халқнинг тарихий бир даврдаги ҳолатини англатиб турадиган бу таърифга Чўлпон тасодифан келган эмас. Илгарироқ, ўқишга кетаётган Муҳаммадёр тўлқинланиб, хаёлан ватандошларга шундай хитоб қилган эди: «Эй, ватандошларим! Қачонгача бу ғафлат? Нимага бунча хушёқмассизлар. Ахир, сизлар ҳам одам-ку! Одамлардек ҳаракат қилингизлар… Уйқудан кўз очинглар! Илм, маърифат ва ҳунар изланглар! Вақт етди, балки ўтди!»

      Фитратнинг «Ҳинд сайёҳи қиссаси»да донишманд сайёҳ қаршида алоча тўқувчи моҳир устадан, Оврупода ўз ишларининг ўн – йигирма, ҳаттоки юз – икки юз йил кейинги ривожини кўзда тутадилар, сиз ҳам ҳунарингизнинг келгуси тақдирини ҳеч ўйлайсизми? – деб сўрайди. Шунда уста: «Ҳозир ишимиз яхши, ўн йилдан кейин ким тириг-у ким ўлик», деб жавоб беради. Хушёқмасликнинг моҳиятини англаяпсизми? Агар у миллатнинг ҳатто энг илғор намояндалари – моҳир ҳунарманд усталар психологиясига ҳам сингиб кетмаганда, Чўлпон ҳам, Фитрат ҳам унга алоҳида эътибор бериб ўтирмас эдилар. Хушёқмаслик унча оғир касаллик эмасдай кўринади. Лекин моҳиятан олиб қаранг-чи! Хушёқмаслар охир-оқибатда келажакларини йўқотиб қўядилар. Уларнинг нонларини бошқалар ейди, бойликларини бошқалар ўзлаштиради, ерларини бошқалар экади, курсиларида бошқалар ўтиради, уйларини бошқалар эгаллайди. Хушёқмасларни ҳаётдан тобора нари суриб чиқаверадилар. Неъматлардан маҳрум этадилар. Сўфизода бир шеърида азбаройи куйиб кетганидан айтган эди:

      Мусулмонлиғ агар тул бўлса, мўминлар,

                                                         парангланглар.

      «Паранглашиш» – бу ўринда образ. Бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга ўтишнинг белгиси. «Паранглашиш» – ҳаётни бошдан-охир илм-маърифат деб тушуниш ва шунга кўра ҳаракатланишдир. Фитрат, Чўлпон, Мунаввар Қори тасвирлаган ҳаётда одамлар ўзларини гўё бошқа, шундан бошқа ҳаёт йўқдай тутадилар. Улар бошқа ҳаётлар ҳам борлигини тасаввурга ҳам келтирмайдилар. Бошқа – нисбатан юксак даражали ҳаёт борлиги англанмаган эди. Одамларда бу тушунча ёришмаган эди.

      Интилишлар сўнган эди.

      Фитрат, Мунаввар Қори, Чўлпоннинг миллий танқиди миллий сўнган интилишларнинг чироғини қайтадан ёкиш мақсадини ўз олдига қўйди. Улар ўз аччиқ ва аламли миллий танқидлари воситасида халқнинг дид-фаросатини қайтадан бино қилишни кўзладилар. Миллатга қарата айтилган «Парангланглар!» нидосини улар том маънода тушундилар ва том маънода шунга томон қадам ташладилар.

      Уламо, қози, мулла, уста… – булар ўша даврда миллат шонасининг устунлари эдилар. Лекин устунлар умумий эътиборсизлик, хушёқмаслик натижасида ё қийшайиб, ё чириб миллатнинг муқаддас ўйини кўтариб туришдан ожизланган эдилар.

      Фалсафа ва психологияда англанган зарурат деган кўпқиррали тушунча бор.

      Миллатнинг СКАЧАТЬ