Мангу латофат: бадиалар. Иброҳим Ғафуров
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мангу латофат: бадиалар - Иброҳим Ғафуров страница 11

Название: Мангу латофат: бадиалар

Автор: Иброҳим Ғафуров

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8593-8-8

isbn:

СКАЧАТЬ style="font-size:15px;">      Жадидлар милатни беҳад севар эдилар. Танқидлари ҳам севгилари қадар шиддатли ва аёвсиз эди.

      «Садои Туркистон»нинг илк сонларидан бирида босилган андижонлик ёш қаламкаш Абдулҳамиднинг (имзо «Абдулҳамид» деб қўйилган ва ёнига Андижон деб кўрсатилган. Шунга қараганда, бу радифли, лекин қофиясиз шеърни ёш Чўлпонники дейишга барча асослар бор) «Туркистонли қардошларимизга» деб номланган шеъри жадидлар танқидининг йўналишини аниқлаш жиҳатидан муҳимдир. Бу шеър кейинчалик қайта босилмаганидан уни бу ерда тўлиқ келтиришни лозим кўрамиз:

ТУРКИСТОНЛИ ҚАРДОШЛАРИМИЗГА

      Илму маърифат ҳам ҳунардан қолди маҳрум бизи халқ,

      Маърифатсизлик балосига йўлиққон бизни халқ.

      Бир киши миллатпараст ўлса, деюрлар даҳрий деб,

      Бир киши миллатни сўкса, иззат айлар бивзни халқ.

      Мактаб ўрнида ҳар маҳалда очилди майхона,

      Нафрат этмак нори турсин, шоду хандон бизни халқ.

      Мактаба йўқ, бир тийинни тўйга минг сўмлаб берур,

      Чораси мушкул касалга мубталодур бизни халқ.

      Ибрат олмайдур бошига шунча кулфат келса ҳам,

      Мисли бир калтак йўқотган кўрга ўхшар бизни халқ.

      Кўр-да фарқ, айлар йўли тўғри-ила нотўғрисин

      Тўғри йўлга бошласанг-да, эгри хоҳлар бизни халқ.

      Ҳар шаҳарда ихтилофдан, жиққамуштдан сув бўлур,

      Иттифоқдан сув очилса, мисли қуён бизни халқ.

      Орзу қилмас ўғлими мактабда айлай тарбия,

      Тўй қилиб карнай чалурни орзу айлар бизни халқ.

      Бошқа миллатлар солурлар ҳар маҳалда мадраса,

      Ошаринг аксига солган чойхоналар, бизни халқ.

      Бўлдилар бой арманилар пиво сотмаклик ила,

      Топганига олуб ичкай, хор бўлгай бизни халқ.

      Бошқалар бонка очуб, савдо қилиб пул топсалар,

      Топканини шунда беруб оч-яланғоч бизни халқ.

      Кес сўзингни, эй «Қалам», бас, мунча фарёдинг етар,

      Кўп бақирсанг, оғзингга тошларни откай бизни халқ.

Абдулҳамид Андижон.

      «Абдулҳамид»нинг «Садои Туркистон»да чиққан бу илк асари ўзида жадид танқидининг барча унсур ва истилоҳларини акс эттиради. Шу билан бирга эндигина адабиёт оламига қадам қўйган ёш муаллифда ўткир нигоҳ ва ўткир норозилик аланга олаётганидан дарак беради. Ёш адиб миллий мавзуни кўтаришда Авлоний ва Таваллога эргашаётгани ва шу билан бирга ўта бир жиддий салоҳиятга эгалигини намойиш этади. Абдулҳамиднинг «Туркистонли қардошларимизга» шеъри узоқ йиллардан сўнг «ЎзАС» саҳифасида (1992 йил 9 октябр) ёш тадқиқотчи Рустамжон Тожибоевнинг сўзи билан қайта эълон қилинган эди. Тадқиқотчи шеърнинг «Чўлпон ижоди такомилини ўрганишда муҳим»лигини айтган ва шу билан бирга «шеър бадиий юксак эмаслигини таъкидлаб ўтган эди. Мен бу шеърни энди «Садои Туркистон»нинг ўз сарғайган, титилиб кетган, йиртилган, зўрланган саҳифасида ўқиб бутунлай бошқача таассурот олдим. Шеър кўзимга ўз муҳити – ўзи яралган муҳит ичида гуллаб кетгандай бўлди. Ахир ҳар нарсанинг СКАЧАТЬ