Мени ёлғиз қолдирма. Зеус Кабадайи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мени ёлғиз қолдирма - Зеус Кабадайи страница 4

Название: Мени ёлғиз қолдирма

Автор: Зеус Кабадайи

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8590-3-6

isbn:

СКАЧАТЬ агар қайсарлик қилса ва ёзмаса, унда менинг аҳволимни кўринг!.. Худди ҳозиргидек бўкиб ичаман, дод солиб йиғлайман. «Сен мени севган вақтингда туянинг думи ерга тегади», дейишади-ку. Худди шу тарзда ичимда тўлқинлар, бўронлар уфуради, уларни ўзимча узоқдан кузатиб ўтираман. Қимирлай олмайман.

      Сен менга ўхшама! Агар хато қилган бўлсанг, ёнига бор. Агар вазият сен туфайли барбод бўлган бўлса, узр сўра. Акс ҳолда, кеч бўлиши, севган кишинг сендан воз кечиши мумкин, ҳатто бошқасини севиб, унга турмушга чиқиш эҳтимоли бор. Ундан кейин мен каби уларнинг нашъу намосинигина кузатасан, холос. Унинг ўрнида мен бўлишим мумкин эди, дейсан ўзингга. Кошки сўқир бўлсайдим, кошки кўрмасам эди, дейсан. Шу боисдан ҳаётда ҳамма нарсани ўз вақтида қилмоқ керак! Кеч қолмаслик, қалбингдаги туйғуларга қулоқ солишинг, туйғуларингни севганингга очиқ кўрсатишинг керак.

      Хотининг билан жанжаллашган бўлсанг, бор, уни қучоқла, меҳрингни кўрсат. Севганларингдан узр сўра. Қўрқма, ҳеч нарса бўлмайди. Камайиб қолмайсан. Тамоман тескари бўлади, ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Гоҳо сен лозим бўлган барча ишни қилган тақдирингда ҳам улар «йўқ» дейишлари, «сендан воз кечдик» дейишлари мумкин; унда вазият тамоман бошқача бўлади. Бундай ҳолларда четга чиқ, «Бўлди, лойиқ бўлган жазоимни олдим», дея иқрор бўл.

      Аммо шундаям синаб кўр! Яхши кўрган одамингни йўқотишдан ёмони йўқ. Яхши кўрганларингни йўқотма. Чунки ёлғизлик ёмон. Севмоқ мушкул. Ишқ мушкул. Ҳаммаси қийин. Қара, мен севгилимни, дўстимни, онамни, неки борим бўлса – ҳаммасини йўқотдим… Яқинда ўзимни ҳам йўқотсам керак. Ўзимни йўқотадиган бўлсам, бу ишнинг охири нима бўлади – билмайман.

      Соатлаб ўтириб ўйлайман – агар сен айбдор бўлсанг, ҳеч нарсага эга бўлолмайсан. Агар ранжитган одамларингнинг ўрнига бошқаларини келтира бошласанг, охир-оқибат ўзингни йўқотасан, фақат ўзингни… Бошқасини эмас! Шу боисдан оломон ичида бўлишдан кўра, ёнингдагилар билан бирга бўл, ёлғончилар билан эмас!

      «Айбга буюрма!» дея оладиган даражада кучли бўлганингда одам бўласан ва дадил тарзда «шундайман», дея оласан. Шундай деган чоғингда ҳам сени хоҳламасалар, унда билганингдан қолма. Бор, бошқасини топ. Ана шунда кучли бўлишни ўрганасан. Чунки сен «мени кечир» дединг, аммо улар кибр қобиғидан чиқа олмай, сени хоҳламаган бўлишлари мумкин.

      Сен шунчаки одам эмассан, сен бу ҳаётда энг муҳим инсонсан. Бунинг устига хатоларини тан олган, лозим бўлган ишни қилган, аммо жавоб тополмаган инсонсан. Нима бўлишидан қатъи назар, борсан, бор бўласан.

      Афсус билан яшагандан кўра, яхшилик пешида бўл, шуниси авло!

      Нималардандир чўчимоғинг мумкин. Яхши ниятда қилган ишларинг ёмон натижа беришидан ҳайиқишинг мумкин. Буни ҳаёт дейдилар, ҳар нарса бўлиши мумкин.

      Лекин ҳеч нарса қилмай, уни бой бериб қўйишдан кўра, ҳаракат қил, шуниси янада яхши. Натижа ололмасанг ҳам, ғайрат қил, зиммангга тушган ишни бажар. Истамаса, омон бўлсин.

      Айтганимдай, мен кўп ҳаракат қилдим, аммо бўлмади. Лекин «мени кечир», дея олмадим. Энди бундан пушаймонман. Сен мендай бўлма! Айт!

      «Мени кечир!» дейишни эпла.

      Ишон, ҳеч нарса йўқотмайсан ва балки йўқотдим, деб ўйлаган нарсангни қайтадан топасан.

СКАЧАТЬ