Мени ёлғиз қолдирма. Зеус Кабадайи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Мени ёлғиз қолдирма - Зеус Кабадайи страница 3

Название: Мени ёлғиз қолдирма

Автор: Зеус Кабадайи

Издательство: Yangi asr avlodi

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-8590-3-6

isbn:

СКАЧАТЬ учун елиб-югурадиган, фақат ёмон кунларда эмас, ютуққа эришганимда – бахтиёр лаҳзаларимда ёнимда бўладиган, мендай хурсанд бўладиган бирор дўст топарман… Ҳеч бўлмаса «Қандайсан?» дея ҳол-аҳвол сўрайдиган, мени ўзига яқин оладиган бир дўст… Биласанми, «Қандайсан?» деган саволни кўпдан бери эшитганим йўқ…

      Жуда бўлмаганда бир инсон «Қандайсан?» деса…

      Мен ҳам унга тортинмай «Аҳволим ёмон», дея олсам…

      Менимча, «Аҳволим ёмон» дейиш айб ва гуноҳ эмас. Айни пайтда «Аҳволим ёмон», дейишни истаяпман.

      Бу ерда шунчалик узоқ қолиб кетдимки, «Аҳволим ёмон», дейишнинг ўзи мени бахтиёр қилади.

      Умрим давомида тик боқиб, «Яхшиман» дейишдан шунчалик чарчадимки, асти сўрама, тушунтира олмайман.

      «Яхшиман», дейиш менга малол келмоқда. Чунки аҳволим яхши эмас. Биласанми, мени тушунадиган биргина дўстим бўлганида ҳам дунёни ағдар-тўнтар қилиб ташлаган бўлардим. Биргина жон дўсти менга ғайрат бағишлаган, мени сафарбар қилган бўларди.

      Майли, буларни қўйиб турай…

      Энди ишқ тугаб-битганини, биров бировни севмаслигини биласанми-йўқми, билмайман. Мен эса кўпдан бери ҳеч кимни севмайдиган бўлдим. Мана шунақа, ёлғиз қолдим.

      Сенга нисбатан ичимда илиқ туйғулар бўлган чоғи бу туйғуни бирга кучайтира олсайдик, балки қолишим учун бир баҳона топилган бўларди. Лекин энди нима учун, кимни деб қолмоғим мумкинлигини ҳам, ким учун курашишим кераклигини ҳам билмайман. Инсон ўзига ўзи бу саволни берганидаёқ жавоби тайёр бўлиши даркор. Акс ҳолда қолишдан ҳеч бир маъноси йўқ.

      Ўз-ўзимча, ёлғиз яшасам, нимага эга бўламан? Ўзим гапириб, ўзим тинглаб ўтиравераманми?

      Балки борган жойимда оила қуришим мумкиндир, лекин ҳеч ким бунга кафолат бера олмайди.

      Йўл – кафолат эмас, ҳали амалга ошмаган бир ваъдадир, холос.

      Аммо йўлда эканман, ўзим истагандай инсонни топсам, балки оила қурарман. Мана шу эҳтимолни кўзлаб юришнинг ўзи ҳаётни маъноли қилади.

      Бўлмайдими? Менимча, бўлади…

      Балки фарзандим ҳам бўлар.

      Ўйлайманки, масаланинг моҳияти оиладан бошланади, севгисизлик билан йўғрилиб, ишончсизликка, ундан алоқага, дўстсиз қолишга олиб боради.

      Муаммо нимада эканини топдим…

      Лекин ҳануз ечим йўқ. Ўттиз бир йилдирки, шу ҳаводан нафас оламан, шу маҳаллада яшайман. Сен неча йилдан бери бу ердасан – билмайман, аммо мен ўттиз бир йилдирки, шу ердаман.

      Заррача фойда кўрмадим, фойда кўришни ҳам истамадим. Чунки фойда кўрадиган бирон сабабнинг ўзи йўқ.

      Сенга фақат шундай ваъда бераманки, қаерга кетсам, кетай, лекин ёзишдан воз кечмайман! Сўзлашмасак-да, сенга ёзаман ва қаерга кетсам кетай, бахтли бўламан.

      Бу ерда ҳеч нарса қилмайман, бироқ ўша ерда, борган жойимда бахтли бўлиш учун қўлимдан келганини қиламан.

      Балки оила қуриб, дунёни ўзгартириш учун ҳаракат қиларман. Ваҳоланки, мижозим суст ва мендан бола бўлмайди.

      Майлига… Буни ким ҳам билиб ўтирибди…

      Жаҳонда СКАЧАТЬ