Амаким онамга:
– Янга, акамни оҳорлироқ кийимларини тахлаб қўйинг, гўрковга берилади, – деганди, онам:
– Иби, садқаи жон! Лекин битта гўр қазганга шунчалик сийлов нега керак? – деб эътирозланди. Акам ҳам онамни қўллаб-қувватлади. Шунда умрим бино бўлиб, амакимдан бир марта ақлли гап чиққанини кўрдим:
– Мирхонд, мана, янги уйга неччи йилдан бери уриниб ётибсан. Қанча пул сарфлаганингни ўзинг биласан, худо билади. Янга, бу бир мисол-да, ўғлингиз нари борса эллик-олтмиш йил яшайдиган вақтинчалик уйга шунча харажату шунча вақт совуриб ётибди. Энди, янгажон, гап акамнинг қиёматгача бошпанаси, абадий уйи ҳақида кетяпти. Ўла қолсин кийилган кўйлак иштону пошнаси қийшиқ эски бошмоқ!
Онам ҳам, акам ҳам бир зум лол қолишди.
Балки, амаким бу гапни бирор жойда эшитиб илиб олгандир, аммо менгаям жуда ибратли кўринди.
Дадамни бошқа уйга кўчиришди. Эртаси саҳар покшўй келгунча яқинлари майитни ювиб-тараб қўйиши керак экан.
Ҳовлида қолганлар аёл-эркакларга алоҳида жой тайёрлаш билан овора, мен билан ҳеч кимнинг иши бўлмай қолди…
– Кимки оламдан ўтса, ортида қолганлар ўқиган дуою фотиҳаси у дунёда бакор келади, жаннат эшикларини очади, – дерди бобом.
Таҳорат олиб, икки ракаат намоз ўқидим. Дадам улгурмай қолган калималарини чарчаб, чанқаб қолгунимча қайтардим ва марҳумлар руҳига бағишладим…
16 октябрь
– Акамни охирги маротаба кўриб қолинглар, тағин армон қилиб юрманглар. Покшўй ювинтирганидан кейин аёлларга рухсат берилмайди, – деб амаким ҳовлига чиқиб кетди.
Зебо опам ва янгамдан ташқари ҳамма бир назардан кўриб чиқди. Навбат менга келди. Дадамга қара-аб турдим… Одам ҳам шундай чиройли бўладими? Эҳ, Зебо опажоним-а! Шундай одамдан ҳам қўрқадими киши? Дада-ку ахир! Юзлари оппоқ, қош ва киприклар узун-узун, тим қора. Бурни тик, қиррадор, лаблари қаттиқ қимтилгану, кулгига мойил…
Бобом раҳматли “Жон узилар чоғи мўмин одамга жаннат боғчалари кўрсатилади. Марҳумнинг табассуми шундан далолат”, дегани эсимга тушди. Илоё, жойингиз фирдавс чаманзорида бўлсин, дадажоним!..
Дадамнинг талабалик суратларини, альбомларини кўп кўрганман, ҳозир худди ўша ёшлигига қайтиб қолгандек ётибди. Тикилиб туриб:
– Дадажон, бемаврид кетиб қолдингиз, – деб юрагимдан ўтказиб турган эдим, акам:
– Кўп термулма, майит безовта бўлмасин, – деб юзларини ёпиб қўйди.
“Майит” деган сўз миямга оғриқ берди. Дадам… майит… марҳум…
Амаким қайтиб кириб, деворга суяниб ўтирди. Аҳён-аҳён “Ҳа, акажоним-а!” деб қўяр, бу нолиш озурда дилимни баттар вайрон қиларди.
Вақт ярим кечадан оғган бўлса-да, дадамнинг синфдошлари, яқин ўртоқлари тўп-тўп бўлиб келаверди. Ўн чоғли одам хобгоҳга кириб видолашиб чиқди. Хонада амаким ва акам қолдик. Амаким:
– Бор, Бону, ётиб дамингни ол, эртага сенга кўп куч керак бўлади, дадангни ёнида СКАЧАТЬ