СЎЗ. Одил Ёқубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СЎЗ - Одил Ёқубов страница 36

Название: СЎЗ

Автор: Одил Ёқубов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-623-0

isbn:

СКАЧАТЬ ўғлонлари тўғрисида озгина бўлса-да тасаввур берувчи катта музей бор. Биз музейни бориб кўрдик. Кейин шаҳар марказидаги санъат саройида учрашув бўлди. Учрашувдан кейин ташқарига чиқсак, музей олдидаги майдонда беш-олтита нортуялар чўккалаб ётипти.

      Азиз китобхон мени кечиргай, мавзудан жиндай четлаб кетдим, чоғи. Айтмоқчи бўлган гапим шуки, бир неча йил давомида бу улуғ ёзувчи билан ёнма-ён туриб ишлаш Оллоҳнинг менга кўрсатган улуғ бир инояти, деб биламан. Шу иноят сабаб, мен уни яқиндан кузатиш имкониятига эга бўлдим, орамиздаги илиқлик янада кучайди, самимиятимизга самимият қўшилди.

      Узоқдан кўплар, табиий, ўта мағрур одам, улуғ ёзувчи, унга яқинлашиш жуда қийин, деб ўйлашади. Аслида эса, у ҳаётда жуда содда, ҳатто болатабиат бир инсон.

      Бутун умрини бўрилар ҳаётини ўрганишга бағишлаган олмониялик бир олим «Кунда»ни ўқиб чиққач, Чингиз ижодининг тарғиботчилардан бирига уни ёзувчи билан таништириб қўйишни илтимос қилибди.

      – Мен ҳайронман, – дебди у, – «Кунда»ни ўқиётганимда менга шундай туюлдики, ёзувчи менга ўхшаб бутун умрини бўрилар орасида ўтказганга ўхшайди.

      Умуман олганда, Чингиз Олмонияда биздагидан ҳам машҳур. Ҳатто бизда унча донг чиқара олмаган ёзувчининг «Кассандра тамғаси» романи ҳам Олмонияда жуда машҳур. Сўнгги бир-икки йил давомида, сабаби Ассамблея ишлари, Чингизни қачон суриштирсам, рафиқаси Марина аксар ҳолларда уни Олмонияга китобхонлар билан учрашувга кетди, – деб жавоб беради. Чингиз ўзи эса бу ҳақда гап кетганда хиёл маъюсланиб:

      – Эндиликда менинг асарларим ўз элимдан кўра хорижда кўпроқ ўқилади, – дейди хўрсиниб.–Чет эл китобхони ҳалиям бўлса ҳақиқий адабиётнинг қадрини яхши билади. Бизда эса… диди юксак китобхонни кундуз чироқ ёқиб топиб бўлмайди. Россияда эса аҳвол биздагидан ҳам баттар. У ерда интим адабиёт авж олган. Рус ёзувчиларининг аксарияти ҳам фақат интим мавзуда ёзишмоқда. Кўриб кўнглинг озади! Билмадим, қачон бу ботқоқдан чиқиб оламиз. Шундай қилиб, мана бизнинг авлод ҳам етмишга етиб келди. Бугун биз ҳам куни кеча кўз илғамас даражада узоқ туюлган бу чўққининг тепасида турибмиз. Не чора? Ҳаётнинг шафқатсиз қонуни шундай экан, унга бўйсуниш ва шукрона айтишдан бошқа илож йўқ!

      Шу йил июнь ойида адабий жамоатчилик менинг етмиш ёшимни нишонлаётганда Чингиздан телеграмма олдим. У ўз телеграммасида каминани бу ёш билан қутлаб, мени, айниқса, чуқур ҳаяжонга солган бир гапни айтибди:

      – Мен, – дебди Чингиз. – Машъум Ўш ёнғини кунлари сен ва Пиримқул билан гўё бир отанинг фарзандларидек, гўё уч ака-укадек, оғир фожиа юз берган жойларга бориб, талафот кўрган оилаларга ҳамдардлик билдирган, уларнинг кўнглини кўтаришга, тасалли беришга уринган кунларимизни бот-бот эслайман.

      Қадрли дўстим Чингиз. У қора кунларни мен ҳам, ўйлайманки, Пиримқул ҳам эслаб туради. Илоё, ундай воқеа эндиликда ҳеч қачон содир бўлмагай, деб Оллоҳдан тилаймиз. Мен сендай буюк ёзувчи ва айни замонда оддий СКАЧАТЬ