СЎЗ. Одил Ёқубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СЎЗ - Одил Ёқубов страница 37

Название: СЎЗ

Автор: Одил Ёқубов

Издательство: SHARQ

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-623-0

isbn:

СКАЧАТЬ узоқ-узоқ суҳбатлашган онларим ҳам бўлган. Шундай бўлса-да, республикамиз раҳбари, ҳатто собиқ Политбюро аъзолигига номзод, боз устига салобатли одам, беихтиёр сусти босар эди.

      Котибамизнинг ҳаяжони менга ҳам «юқди». Эски «Волга»м бўларди, шунга ўтириб кетяпман-у хаёлимдан: «Нима мақсадда бунчалик шошилинч чақирдийканлар, ишқилиб, тинчлик бўлсин-да», деган фикр чиқмайди. Неча текшир-текширлардан ўтиб, ниҳоят ҳузурларига кириб бордим.

      Шароф ака Ўрдадай катта хонанинг ўнг томонидаги кўк мовут билан қопланган ичакдай узун столнинг тўрида, ёнбошида ўн-ўн бешта оқ телефон, ким биландир гаплашаётган эканлар. Мени кўриб: «Келинг, ўтиринг», деган маънода ишора қилдилар.

      Кўрсатган жойларига бориб ўтирдим. У пайтларда уч йил кейин рўй берадиган фожеий ҳодисалардан шабада ҳам йўқ, Шароф ака кайфи чоғ, узунчоқ хушсурат юзида битта ҳам ажин йўқ, фақат анча сийраклашиб қолган сочларига қиров қўнган, телефонда ҳам мулойим кулиб гаплашардилар. Шундай бўлса-да, «Нима сабаб бундай тўсатдан чақирдийканлар», деган савол хаёлимдан чиқмас, дилимдаги ғулу кўтарилмас эди.

      Раҳматлининг бир яхши одати бор эди: у киши одатда гапни суҳбатдошининг ҳол-аҳволи, ишлари, бола-чақаси, оиласининг тинчлигини сўраб-суриштиришдан бошлар эдилар. Бу сафар ҳам суҳбат шундай бошланди-ю кўнглимдаги ғалаён тўзғиб, енгил нафас олдим.

      Шароф ака савол-жавобдан кейин бир зум хаёлга толиб ўтирдилар-да:

      – Бундай, укажон, – дедилар, (у киши ўзларидан ёш одамларни доим «ука», «укажон» деб чақирардилар). – Сизни муҳим бир масала билан таклиф қилдим. Ўзингиз ҳам билсангиз керак, адабиёт газетамизнинг аҳволи жуда ночор. Сони қирқ мингга ҳам етмайди. Адабиёт газетаси ҳам қирқ минг нусхада чиқадими? Мана, сиз кўп йиллар «Литературная газета»да махсус мухбир бўлиб ишладингиз. У қанча нусхада чиқади?

      – Билишимча, етти, етти ярим миллион нусхада, Шароф ака, – дедим мен.

      – Ана, кўрдингизми? – деди у киши бошини чайқаб. – «Литгазета» етти ярим миллион нусхада чиқса, бизнинг газетамиз лоақал бир-икки юз минг нусхада чиқиши керак-ку? Ё гапим нотўғрими, ука?

      Мен гапнинг нишаби қаёққа қараб кетаётганини сездиму, сўз тополмай каловланиб қолдим.

      – Хуллас калом, – дедилар Шароф ака, – биз ўйлаб-ўйлаб шу ишни сизга юклашни лозим кўрдик. Кўп йилдан буён масъул жойларда муҳаррир, бош муҳаррирлик лавозимларида ишлаб келяпсиз. Тажрибангиз бор…

      Мени ваҳима босди-ю, «Мен бу ишни уддалай олармиканман?» деган маънода яна ғўлдирай бошладим. Шароф ака гапимни шартта бўлдилар:

      – Сиз бу гапларни қўйинг, ука, – дедилар қўлларидаги қалам билан столни тақ-тақ уриб. – Менинг маслаҳатим, шу бугуноқ газетага боринг. Ўн кун муҳлат сизга. Ишлар билан яхшилаб танишиб чиқинг. Газета нега оқсаяпти? Уни бу қийинчиликлардан чиқариш учун қандай тадбир, қандай чоралар кўриш керак? Умуман, нималар қилсак, газетанинг савиясини кўтара оламиз? Бу масалаларни батафсил ўрганиб чиқиб, бизга таклифингизни беринг. Яхшиси шу таклифларингизни СКАЧАТЬ