Название: COC! Савол ортидаги савол
Автор: Джон Миллер
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-187-0
isbn:
Оддий фуқаролик ҳаётига қайтганидан сўнг у озиқовқат саноати билан шуғулланувчи катта бир фирмада ҳудуд бошқарувчиси сифатида фаолият юрита бошлаган. Аммо ўз компанияси талабларига тўла жавоб бера олмаган ва ўзи ҳам ишидан қониқмаган. “Шахсий жавобгарлик ва СОС!” ўқув дастуримизда қатнашишдан бир кун аввал у бошқарувчисининг ёнига бориб, қуйидагига ўхшаш саволларни берган экан:
“Нега менга кўпроқ вақт ажрата олмайсиз?”
“Нега менга кўпроқ ўргатмайсиз?”
“Нега нархларимиз рақобатбардош эмас?”
“Нега маҳсулотлар турини кўпайтирмаймиз?”
“Нега маркетинг бизни қўлламайди?”
У ўз мактубини “Машғулотда СОС ҳақида тушунча олгач, шуни англадимки, ҳарбийликдан бизнесгача бўлган бир неча йиллик қисқа даврда ўзим энг ёқтирмаган тоифадаги одам – жабрдийдага айланиб қолган эканман”, деган сўзлар билан якунлаганди.
Агар ҳар бир нафаси “Баҳонага ўрин йўқ!” деган жавоб билан кечган ўн йиллик ҳаёти бу инсонни жабрдийдага айлантирган бўлса, қолганларимиз ҳам ўз турмуш тарзимизда ҳушёрроқ бўлишимиз керак, бунинг ажабланарли жойи йўқ.
6
“Нега менда шундай бўляпти?”
Стресс, бу – танлов. Сиз уни сотиб оласизми? Баъзи кишиларга бу фикрни тушуниш қийинроқ туюлади. Улар бошқарма, ҳамкасблар, мижозлар, бошлиқ, тирбандлик, об-ҳаво, бозор талаблари, яъни одамлар ва ҳодисалар бизни стрессга солади, дея ўйлайдилар, лекин бу фикр тўғри эмас.
Ҳа, ёмон нарсалар содир бўлади: иқтисодиёт чўкади, бизнесимиз қаршиликка учрайди, фонд биржаси қулайди, иш ўринлари йўқолади, атрофдагилар ишини охирига етказмайди, берилган муддат ўтиб кетади, лойиҳа инқирозга юз тутади, яхши ходимлар кетади… Ҳаёт нохушликларга тўла. Аммо барибир, стресс бу танловдир, чунки ҳар қандай “қўзғатувчи ҳодиса”да биз доимо ўз жавобимизни танлаймиз: кимдир акс таъсир сифатида ғазаб билан муносабат билдиради. Яна кимдир нафасини ичига ютганча жим ўтиришни маъқул кўради. Яна биримиз ташвишланишни танлаймиз. (Бир мижознинг ёзув столида ушбу сўзлар ёзилганди: “Менда айримлари кейин ҳақиқатга айланган кўп муаммолар бўлган!”)
Торонтодаги FedEx конференциясида стресснинг танлов эканлиги ҳақида сўзлаган нутқимдан сўнг бир аёл менга электрон мактуб йўллади. У хушмуомалалик билан фикримга умуман қўшилмаслиги ва стресс ташқи омилларга асосланишини исботлаш учун ўзига бир ой муҳлат берганини айтди. Ўттиз кунча ўтгач, ундан ажойиб мактуб олдим: “Сизнинг ноҳақ эканлигингизни исботлай олмаганимга иқрор бўлдим. Асабимни ўзим бузар эканман. Стресс билан боғлиқ муаммолардан сақланиш учун энди ўзимга кўпроқ тўғри саволлар(СОС) ни беряпман”.
Инсонларнинг айни бир вазиятга турфа хил муносабат билдириши – ҳақиқат. Стресс – танлов, у танловларимизнинг натижаси ҳамдир. “Нега менда шундай бўляпти?” каби саволни танлаган пайтимизда ўзимизни бошқара СКАЧАТЬ