COC! Савол ортидаги савол. Джон Миллер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу COC! Савол ортидаги савол - Джон Миллер страница 3

Название: COC! Савол ортидаги савол

Автор: Джон Миллер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-187-0

isbn:

СКАЧАТЬ яхшигина пул эди). Бир неча ойдан сўнг бу ерга қайтиб, ўзим ёқтириб қолган ўша хизматчим – Жейкоб Миллер (фамилиясини жуда ёқтираман-да!)ни сўраганимда, бар ходимаси “Маъзур тутасиз, жаноб, Жейкоб энди бу ерда…” дея гап бошлади-ю, ҳушим бошимдан учди: “ЙЎҚ! Севимли хизматчимни бўшатдингизми? Қандай вазиятда тур ганимни кўриб, ўзига “Айни шу дамда мижозимга хизмат кўрсатиш учун қўлимдан нима келади?” дея савол бера олган болани бўшатдингизми?”

      Улар шундай ишчини қўлдан чиқарганига ишонгим келмасди.

      Бироқ бу гапларнинг бирортасини ходимага айтмадим. Фақат гапини бўлиб: “Уни ‘бўшатдик’ деманг?!” деб юбордим, у эса саволимга жавобан: “О, йўқ, жаноб, уни бўшатмадик, у бошқарув бўлимига ўтди”, – деди очиқ чеҳра билан. “Бошқарув бўлими, эҳ, увол-ку шундай яхши ходим у ерга!” деган ўй келди хаёлимга дарҳол. (Ҳатто бошқарувчи бўлсангиз ҳам, кулаверинг!)

      Жейкоб ўзининг фикрлаш тарзи билан мансаб пиллапояларидан шу қадар тез кўтарилиши мумкинлигига заррача ҳайратланмаганим – ҳақиқат. Шахсий жавобгарлик бериши мумкин бўлган имтиёз ҳам шу. Ютуққа ҳар бир инсон – мижозлар, ҳамкасблар, ташкилот – ҳар ким эришади. Жейкобга келсак, унга чойчақа ва рағбатлантиришдан бошқа ёрдам беролмасдим, аммо ўйлашимча, кун якунида шахсий жавобгарликни амалда қўллаган ҳолда ўзига энг яхши саволларни бериши ва энг яхши танловлар қилганида, қалби нимани ҳис эта олиши унинг энг катта ютуғи эди.

      2

      Тўғри танлов қилиш

      Денверга кўчганимиздан сўнг ҳеч қанча вақт ўтмай, биз аввал умуман учратмаган нарса – тиканли ўсимликларни кашф этдик. “Эчкибошлар” дея аталувчи бу ўсимликлар мамлакатнинг шу қисмида ўсувчи ўткир майда тиканаклар бўлиб, шакли эчкининг қулоқлари, шохлари ва бурнини эслатади. Улар ерга тикани юқорига қараган ҳолда тушади ва бирортаси тасодифан оёқ кийимингизга қадалса, кунингизни кўраверасиз.

      Агар Ғарбда яшасангиз, бу ерга кўчиб келганимиздан бери велосипед шиналарини Аппер Мидвэстда яшаган йилларимиздагига қараганда кўпроқ алмаштирганимиз сизни ажаблантирмайди. Уста велосипедчилар, ҳатто энг қалин – тоғ велосипеди шиналаридан фойдаланган тақдирларида ҳам, бу ўсимликка қарши бир қанча эҳтиёт чораларини кўриб қўйишади.

      Биз ҳар куни саёҳат қилаётган инсоний ва касбий ҳаётимизнинг нотаниш сўқмоқларидаги ҳар бир муюлишда ҳам яшириниб ётган виртуал “тиканак” – тўсиқлар мавжуд. Нотўғри фикрни танласак, бас, айблаш, шикоят ва сусткашлик ботқоғига ботиб кетамиз. Аммо тўғри фикрлар бизни бойроқ ва тўлақонлироқ ҳаётга, шунингдек, фойдали қарорлар натижасида келиб чиқадиган фахр ва муваффақият ҳисси томон етаклайди.

      Танловларимиз учун ўзимиз жавобгармиз ва яхшироғини танлаш ҳам ўз қўлимизда, деган ғоя СОСнинг асосидир. Одамлар баъзан танлаш имкони йўқ, деб ўйлайдилар. Ва “Мажбурман” ёки “Қўлимдан келмайди”

      деган баҳоналарни рўкач қиладилар. Аммо бизда танлаш имконияти ҳар доим бор. Ҳар доим! Ҳатто танламасликка қарор қилишнинг ўзи бир танловдир. СКАЧАТЬ