Название: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси
Автор: Стивен Кови
Издательство: Asaxiy books
isbn: 978-9943-23-175-7
isbn:
«Етти кўникма» самарадорликни таъминловчи кўникмалардир. Улар тамойилларга асосланганлиги туфайли максимал даражада узоқ муддатли фойда келтиради. Ушбу кўникмалар муаммоларни ҳал қилишда, имкониятларни кенгайтиришда, ўсиш давомида дуч келадиган бошқа тамойилларни ўрганиш ва қўллашда самарали фойдаланиладиган тўғри «хариталарни» яратади. Шу тариқа шахс феъл-атворининг ажралмас қисмига айланади.
«Етти кўникма»нинг самарадорлик кўникмаси дейилишига яна бир сабаб бор. Улар камина «Т/ТВ мувозанати» деб атайдиган самарадорлик тамойили, табиий қонун билан уйғунликка асосланган. Афсуски, аксар кишилар бу тамойилни ўзига қарши бузиб ишлатади. Уни осонгина тушуниш учун Эзопнинг ғоз ва олтин тухум ҳақидаги масалини эслаш кифоя.
Масалда бир куни камбағал деҳқон ғозининг инида олтин тухумни топиб олади. Бошида бу қандайдир найранг бўлса керак деб ўйлайди. Аммо тухумни ағдариб кўрганда бу тухум ҳақиқийлигини билади.
Тухум тоза олтиндан! Деҳқон кўзларига ишонмайди. Бу ҳол эртаси куни яна такрорланганда ҳайрати ошади. Келаси куни у яна ғоз инига чопади ва яна битта олтин тухумни кўради. Деҳқон фавқулодда бойиб кетади; ҳаммаси ҳақиқатлиги қандай яхши. Лекин ортиб бораётган бойлик ўз ортидан сабрсизлик ва очкўзликни эргаштириб келади. Олтин тухумларни бир кун кутишга сабри чидамаган деҳқон уларнинг ҳаммасига бирдан эга бўлиш учун ғозни ўлдиришга қарор қилади. Ғознинг ичини ёриб кўрганида у ерда ҳеч нарса йўқлигини кўради. Ҳеч қандай олтин тухумлар йўқ эди. Энди бошқа тухум олиш имкони ҳам йўқ эди. Деҳқон уни таъминлаб берувчи ғозни ўлдиради. Масалда кўриниб турганидек, самарадорлик икки нарса: таъминот (олтин тухумлар) ва таъминот воситаси (ғоз) нинг биргаликдаги натижаси ҳисобланади.
Агар сиз фақат олтин тухумларга эътибор бериб, ғозни эътибордан қочирсангиз, тез орада таъминот воситасидан айрилиб қолишингиз мумкин. Бошқа томондан, олтин тухумларга эга бўлишни ўйламай фақат ғозга эътибор қаратсангиз, тез орада ўзингизни ёки ғознинг қорнини тўқлаш учун керак бўлувчи керакли маблағдан маҳрум бўласиз.
Демак, самарадорлик мувозанатдадир. Мен уни Т/ ТВ мувозанати деб атайман. Т – кутилган таъминот, яъни олтин тухумлар, ТВ бўлса таъминот воситасидир.
Асосан, воситалар уч хил: моддий, молиявий ва инсоний кўринишда бўлади. Келинг, ҳар бирини бирмабир кўриб чиқамиз.
Бир неча йил аввал моддий восита – электрон ўт ўрувчи машина сотиб олдим. Уни таъмирламасдан қайта ва қайта ишлатавердим. Машина икки мавсум яхши ишлади, кейин ишламай қоладиган одат чиқарди. Уни ўткирлаб, тузатишга ҳаракат қилганимда билдимки, машина мотори дастлабки қувватининг ярмини йўқотиб бўлган СКАЧАТЬ