Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси. Стивен Кови
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси - Стивен Кови страница 16

Название: Муваффақиятли инсонларнинг 7 кўникмаси

Автор: Стивен Кови

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-175-7

isbn:

СКАЧАТЬ бажарадиган ишимизни белгилаб беришига, биздан фойдаланишига ва бизга таъсир ўтказишига нисбатан реакциямиздир.

      Унчалик ҳам кенг тарқалмаган шахслараро боғлиқлик тушунчасини аксарият инсонлар қарамлик билан алоқадор деб ўйлайди. Ва натижада худбинона сабаблар туфайли турмушдан ажраган, фарзандларини ташлаб кетган, ҳар қандай ижтимоий мажбуриятлардан ўзини четга оладиган одамларга кўп дуч келамиз. Улар ўз муносабатларини мустақилликни рўкач қилиб осонликча бузиб ташлайди.

      Инсоннинг «кишанларни парчалаб ташлашига», «озод бўлишига», «ўз фикрини исботлашига», «ўз ҳолича яшашига» олиб келувчи реакция, одатда, инсоннинг том маънода қарам эканлигини фош қилади. Бу қарамлик ташқи қарамликдан фарқли ўлароқ, инсоннинг ичичида жойлашган бўлиб, ундан қочиш имконсиздир. Атрофдагиларнинг ожизлиги туфайли руҳий ҳолатимизнинг бузилиши ёки вазият назоратимиздан чиққани туфайли ўзимизни жабрдийда ҳис қилишимиз ҳам ички қарамлигимизнинг ёрқин намунасидир.

      Балки вазиятимизни ўзгартириш керак дерсиз. Лекин қарамлик масаласи инсоннинг шахсий камолоти билан боғлиқ бўлиб, вазиятга деярли алоқасиз. Энг яхши шарт-шароитнинг мавжудлиги ҳам инсонни ғўрлик ва қарамликдан халос этишига кафолат бермайди.

      Феъл-атвордаги ҳақиқий мустақиллик бизни бошқарилишдан кўра бошқаришга ундайди. У бизни шароитга ва атрофдагиларга тобеликдан халос қилади ва ҳаракат қилиш учун арзирли мақсад саналади. Шундай бўлса-да, мустақиллик самарали ҳаёт кечириш йўлидаги олий мақсад бўла олмайди.

      Фақат мустақил фикрлашнинг ўзи ҳамма нарса ўзаро боғлиқ реалликка мос тушмайди. Бошқалар билан ўзаро ҳамкорликда ишлашга лаёқатсиз, мустақил инсонлар ўз касбининг устаси бўлиши мумкин, лекин улардан яхши раҳбар ёки жамоа аъзоси чиқмайди. Улар турмушда, оилада ёки ташкилий муассасаларда муваффақиятга эришиш учун зарурий ўзаро боғлиқлик парадигмасига асосланмайди.

      Ҳаётда табиатан ҳамма нарса бир-бирига ўзаро алоқадор. Мустақил ҳолида юқори самарадорликка эришиш илинжида юрган одам худди гольф таёқчаси билан теннис ўйнашга уринаётган ўйинчига ўхшайди – ундаги восита реалликка мос тушмайди.

      Ўзаро боғлиқлик – анча етук ва мукаммал тушунча. Агар мен жисмоний жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлсам, ўз кучим билан кўп нарсани уддасидан чиқа оламан. Бундан ташқари, бошқалар билан бирга ишлаб, ёлғиз эришишим мумкин бўлган энг яхши натижадан ҳам юқорироқ натижани қўлга киритишим мумкинлигини англайман. Агар руҳий жиҳатдан ўзаро боғлиқликка таянсам, ичичимда шахсий қадр-қимматимни юқори сақлайман. Шу билан бирга, инсонда бошқаларга меҳр-муҳаббат улашиш ва қабул қилишга эҳтиёж борлигини тушунаман. Ақлий ҳамкорлик, бошқаларнинг аъло фикрларини ўзимники билан бирлаштириш фойдали эканига ишонаман.

      Ўзаро боғлиқликка таянадиган шахс сифатида, мен чуқур ва мазмунли фикрларимни бошқалар билан бўлишиш имконига эга бўламан. Айни вақтда атрофдагиларнинг улкан манбалари ва имкониятларидан СКАЧАТЬ