автомобилини пойгада бошқариш масъулиятини на мен, на Купер зиммамизга олишни истамадик. Шунда Купер тезликка муккасидан кетган бир инсонни билишини айтди. Бу одам унча‐мунча тезликни писанд қилмас экан. У телеграф орқали Солт-Лейк-Ситига хабар юборди ва Барни Олдфилд10 исмли ўша киши етиб келди. Олдфилд аслида велосипед пойгачиси бўлиб, ҳеч қачон автомобиль ҳайдамаган, бироқ буни жуда истар экан. Олдфилднинг сўзларига кўра, у дунёда ҳамма нарсани синаб кўрмоқчи эди.
Уни машина ҳайдашга ўргатиш учун бир ҳафта кетди, холос. Бу одам қўрқув нималигини билмасди. У фақат бир нарсани – бу махлуқни қандай бошқаришни ўрганиши кифоя эди. Ўша вақтдаги энг тезкор машинани бошқариш билан бугунги пойга автомобили бошқаруви ўртасида ер билан осмонча фарқ бор. У пайтлари ҳали руль чамбараги ихтиро қилинмаганди. Аввал йиққан автомобилларимда рулни бошқарадиган тутқич битта , “999”да эса иккита эди – машинани керакли йўналишда ушлаб туриш учун бутун куч-қувватни сарфлашга тўғри келарди.
Биз тайёрланаётган пойга йўлагининг узунлиги уч мил эди. Машиналаримизни сир сақладик, улар ҳақида фақат турли тахминлар юрарди. Айтиш керакки, ўшанда пойга трассалари илмий асосларга кўра қурилмасди, автомобиллар қанча тезликда юра олиши ҳам ҳеч кимнинг тасаввурига сиғмасди. Олдфилд қанақа мотор билан пойгага кираётганини яхши биларди. Автомобилга ўтирар экан, мен машинани ўт олдириш дастагини айлантиргунимча, у қувноқлик билан шундай деди: “Биламан, бу аравада, эҳтимол, мени ўлим кутаётгандир. Бироқ кейинчалик оломон ҳеч бўлмаганда, менинг шайтон каби учқур эканимни эслаб юради”.
Олдфилд ростдан ҳам шайтон каби учди! У атроф га қарамади, ҳатто бурилишларда ҳам тезликни пасайтирмади. У шунчаки машинани бор имкониятидан фойдаланди ва натижада финиш чизиғига бошқалардан ярим мил олдинда етиб борди!
“999” ўз олдига қўйилган мақсадга эришди: у тезкор автомобиль қура олишимни ҳаммага намойиш қилди. Пойгадан бир ҳафта ўтгач, Форд мотор компаниясига асос солдим, мен унда Раис ўринбосари, чизмакаш, бош муҳандис ва бошқарувчи директор эдим. Компания капитали 100 000 долларга тенг бўлиб, менинг ҳиссам 25.5 фоиз эди. Нақд пулларимиз, тахминан, 28 000 доллар атрофида эди. Бу компания СКАЧАТЬ
10
Барни Олдфилд – америкалик пойгачи. 1903 йилнинг июнь ойида “Форд-999” автомашинасида 97 км/соат тезлик билан ўша пайтдаги рекордни ўрнатган.