Ёлғонлар шаҳри. Рамита Наваи
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ёлғонлар шаҳри - Рамита Наваи страница 2

Название: Ёлғонлар шаҳри

Автор: Рамита Наваи

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-164-1

isbn:

СКАЧАТЬ энг жанубий қисмида Вали Аср кўчаси Теҳроннинг бош темир йўл бекати бўлмиш Раҳ Аҳан майдонидан ўтади. У ерга мамлакатнинг турли бурчакларидан сайёҳлар келади: лурлар, курдлар, озарбайжонлар, туркманлар, тожиклар, араблар, балужлар, бахтиёрийлар, қашқаийлар ва афғонлар.

      Вали Аср кўчаси ва унинг юзлаб йўллари Теҳроннинг шаҳри суғроси ҳисобланади. Шимолдан жанубга, 18 километрдан ортиқ чўзилган бу кўча бою камбағалларни, диндору дунёвийларни, анъанадорлигу замонавийликни бирлаштиради. Аммо шаҳарнинг ҳар икки чеккасидаги одамлар ҳаёти бир-биридан бир неча асрга фарқ қиладигандек туюлади.

      Бу йўлни Ризошоҳ Паҳлавий қурдирган. Гарчи қурилиш ишлари 1921 йилда – ҳали у тахтга чиқмаган пайтларда бошланган бўлса ҳам. Қожарлар сулоласининг сўнгги вакили Аҳмадшоҳ тахтдан ағдарилгач йўл қурилиши жадаллашди. Бунинг учун асилзодалар, давлат арбоблари ва Қожар сулоласи шаҳзодаларига тегишли боғ-роғлар вайрон қилинди. Ризошоҳ ўзи ва оиласи учун энг яхши ер майдонларини асраб қолди. Йўл шимолга анча чўзилгани, шаҳар ташқарисидаги қишлоқлар аро ўтгани, Шоҳ саройларини боғлагани учун қурилишга яна 8 йил кетди. Қишки саройлар шаҳарнинг илиқроқ қисми – жанубда, ёзги саройлар эса шимолдаги салқин тоғлар бағрига қурилганди. Ушбу йўл Ризошоҳнинг Эронни замонавий дунёга олиб кириш кўзланган кенг қамровли лойиҳаларининг бир қисми эди. Қурилажак йўл француз хиёбонларининг гўзаллигию озодалигини, улкан Рим йўлининг маҳобатини ўзида мужассам этиши, ҳайбати ва ҳашамати билан Ўрта Шарқнинг ҳавасини келтириши лозим эди. Ризошоҳ 18 мингта чинор экиш ишларини шахсан ўзи назоратга олган. Йўлни эса ўз исми билан – Паҳлавий деб атаган.

      1979 йилдаги Ислом инқилоби Ризошоҳнинг ўғли Муҳаммад Ризошоҳни тахтдан ағдаргач Шоҳга қарши бўлган миллатчилар Паҳлавий кўчасининг номини Эроннинг собиқ бош вазири Муҳаммад Мусаддиқ номига ўзгартирди. Европада таълим олган ҳуқуқшунос доктор Муҳаммад Мусаддиқ мамлакат нефтини миллийлаштиришга урингач Марказий разведка бошқармаси дастаклаган тўнтаришда лавозимидан ажралган, сўнг қаҳрамонга айланган эди. Кўчага берилган янги ном ҳам унинг бош вазирлиги каби қисқа бўлди. Инқилоб етакчиси оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хумайний мамлакатнинг энг машҳур кўчаси ислом дини эмас, форс миллатчилиги учун курашган одам номи билан аталишига сира кўнолмасди. Унинг обрўсига ҳасад ҳам қиларди. Хумайний бу кўчани Имоми Замон номи билан танилган, шиа мазҳабидаги 12 имомнинг охиргиси бўлган ҳамда шиа эътиқодига кўра дунёнинг Сўнгги Нажоткори ҳисобланган ҳазрат Имом Маҳди шарафига Вали Аср деб номлашни буюрди. Маҳдийнинг қайта хуруж қилиши янги осойишта давр бошлангани ва исломий камолотдан дарак беради, аммо унгача Сўнгги Нажоткор кўздан пинҳон бўлади. Ислом бошқаруви шарофати билан ҳаёт қувватидан мосуво бўлган шаҳарнинг рамзи бўлмиш бу кўча учун мос ном.

      Ҳаммаси ярим тунда содир бўлади. Айнан соат нечалиги ва қанча одам бунда иштирок этгани номаълум. Аммо эртаси куни тонгда ҳамма шу ҳақида СКАЧАТЬ