Жавдарзордаги халоскор. Дж. Д. Сэлинджер
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Жавдарзордаги халоскор - Дж. Д. Сэлинджер страница 20

Название: Жавдарзордаги халоскор

Автор: Дж. Д. Сэлинджер

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-176-4

isbn:

СКАЧАТЬ қизни аврашни бошлади, гўёки у нафақат келишган, балки софдил йигит ҳам эди. Унинг гап-сўзини эшитиб кўнглим ағдарилаёзди. Қиз эса “Илтимос, керакмас. Бўлди қилсанг-чи, ёлвораман”, дейишдан нарига ўтмасди. Аммо Стредлейтер ўзининг Авраам Линкольнникидақа юмшоқ товушида қизни алдаб-сулдашини бас қилмади. Ахийри, машинанинг орқа ўриндиғи сув қуйгандек жимиб қолди. Жуда ноқулай ҳолга тушдим. У айнан ўша ишни қилган деб ўйламайман, лекин шунга жуда яқин келганди. Ҳа, жуда яқин.

      Шуларни ўйлаб ётган эдим, Стредлейтер ваннахонадан қайтиб хонамизга киргани эшитилди. Унинг нарсаларини жойига қўяётгани ва бориб деразани очгани шундай эшитилиб турарди. У тоза ҳаводан нафас олмаса туролмасди. Бироз ўтиб, у чироқни ўчирди. Мени қаерда экан деб, у ёқ-бу ёқни қидириб ҳам кўрмади.

      Ҳатто кўчада ҳам юракни эзадиган муҳит ҳукмрон эди. Машиналарнинг овози ҳам эшитилмай қўйганди. Ўзимни шунчалик ёлғиз, шунчалик ёмон ҳис қила бошладимки, ҳаттоки Эклини уйғотишгача бориб етдим.

      – Ҳой, Экли, – дедим мен, овозим ваннахона орқали Стредлейтерга эшитилиб қолмасин деб пичирлаганча.

      Лекин Экли мени эшитгани йўқ.

      – Ҳой, Экли!

      Бу сафар ҳам эшитмади. Экли тошдек донг қотиб ухларди.

      – Ҳой, Экли!

      Ниҳоят у мени эшитди.

      – Нима жин урган сени? – қопиб берди у. – Уйқуни буздинг, жин урсин.

      – Менга қара. Монастирга қўшилишнинг шартлари қандай? – сўрадим ундан. Бирданига шу нарса хаёлимга келиб қолганди. – Католик бўлишинг шартми?

      – Албатта, католик бўлишинг керак. Сен ҳароми ҳали шуни сўрагани уйғотдингми мени…

      – Ҳа майли, ухлайвер. Барибир монастирга бормоқчи эмасман. Мен бу пешонам билан, роҳиблари менга тўғри келмайдиганига бориб қолардим ҳойнаҳой, агар қўшилганимда ҳам. У ердаги роҳибларнинг бари аҳмоқ, ўйнашдан бўлган. Ёки фақат ўйнашдан бўлган.

      Бу гапни эшитиши билан Экли дик этиб турди-да, жойига ўтирди.

      – Менга қара, – деди у, – Мен ҳақимда ёки исталган бошқа нарса ҳақида нимани гапирсанг гапиравер, ишим йўқ, лекин динимга тил теккизсанг, Худо ҳақи, мен…

      – Ўзингни бос, – дедим. – Ер юткур динингга ҳеч ким тил теккизгани йўқ.

      Элнинг ётоғидан туриб, эшикка йўналдим. Бу аҳмоқона муҳитда ортиқ қолгим келмади. Аммо кетаётганимда тўхтаб, Эклининг қўлидан тутдим-да, ёлғондан уни маҳкам сиқдим. У қўлини тортиб олди.

      – Бу яна нимаси бўлди?

      – Ҳеч нима. Шунчаки мен ажойиб шаҳзода эканлигинг учун сенга миннатдорлик билдирмоқчи эдим, шу холос. – Мен бу гапни жуда самимий оҳангда айтдим. – Сенга гап бўлиши мумкин эмас, ошна. Шуни ўзинг биласанми?

      – Сендақа билағондан ўргилдим. Бир куни шу қилиғинг учун кимдир бошингни ёр…

      Унинг гапини охиригача эшитиб ҳам ўтирганим йўқ. Палакат, эшикни ёпдим-да, йўлакка чиқдим.

      Ҳафта охири бўлгани учун ҳамма уйқуда ёки уйига кетган ё кўчага санғигани чиққан, йўлак СКАЧАТЬ