Элжернонга аталган гуллар. Дэниел Киз
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Элжернонга аталган гуллар - Дэниел Киз страница 8

Название: Элжернонга аталган гуллар

Автор: Дэниел Киз

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-193-1

isbn:

СКАЧАТЬ мактапка етиполиш учун 6 та махаладан ўтишмга тўғри келди ва мен йўлда бироз қўрқтим. Мен раса ўқишни ўргангим келятканди шунчун ўша захоти ўқигани газета сотип олдим.

      Уерга борсам уерда катта залда кўпкина одамлар ўтирганди. Биринчи кимгадур нмадур хато гап айтип қўйиштан қўрқип кетмоқчи бўлдим лекин кейин қолишка қарор қилдим. Уерда хичким қолмашини куттим ва уерда ишлайдигон битта аёлдан мен ўқишни ўрганип хама газеталарди ўқип чиқмоқчиман шунга ўқишни ўргансам майлими деп сўрадим. Бу Кинниан хоним эди лекин у пайитда мен буни билмасдим. Эртага келип рўйхатка ёзилсен мен сенга ўқишди ўргатаман деди у. Лекин бунга кўп вақит керек бўлади балки кўп йиллар сен бунга таййор бўлишинг керек. Мен буни билмагандим лекин барибир ўқишди ўрганмоқчиман чунки мен кўпинча ўзими ўқиганликка соламан лекин мен аслида ўқишди билмиман дедим унга. У яхши сиз билан танишканимдан хурсанман жаноб Гордон деди. Мен сизни ўқтувчиз бўламан. Менинг исмим Кинниан хоним. Шунде қилип Бекман мактапида ўқишди бошладим ва Кинниан хонимди учраттим.

      Бирнмани ўйлаш ва эслаш жуда қийин ва мен яхши ухламаяппан. Теливизор раса қатиқ бақиради.

      27 март

      Хархил нарсаларди эслашни бошлаган бўлсанг демек энди духтр Штраус олдига тирапефтик сианслар учун боришинг керек деди прафеср Немур. Тирапефтик сиансларга одамлар ўзини яхши хис қилмаса боришаркан уетта нарсаларди гапирип яна ўзларини яхши хис қилишти бошледикан. Менга буни прафеср Немур чунтирип берди. Мен ўзими яхши хис қиляппан ва кунбўйи тинме бирнарсаларди гапираман духтр Штраусди олдига боришди нма кереки бор деп ундан сўрасам уни бироз жахли чиқип барибир боришинг керек деди. Тирапияга борганимда диванга ёттим олдимга духтр Штраус ўтирди ва Чарли хохлаган нарсаларингни гапир деди. Ва мен унга новвойхона ва уерда нма қилишимиз хақида айтип бердим. Менмча уни кабинетига борип ётволип унга бирнмалар айтип бериш жиннилик хар куни ҳисоботлар ёзаману шуларди ўқисаям бўладию. Шунчун мен бугун унга ҳисоботими олипкелдим диванга ётип уни духтр Штрауска берип сиз буни ўқип туринг мен бироз ухлап оламан дедим. Мен кечпайт ухламаганимдан раса чарчагандим жин урсин тиливизор хич мени ухлатмаяпти лекин духтр Штраус бунга унамади. Бирнмалар хақида гапиришди бошладим лекин гапни ўртасида ухлап қолипман.

      28 март

      Бошим оғрияпти. Бу сафар телевизердан эмас. Духтр Штраус ухлашим учун телевизер овозини қанде пасайтиришти кўрсатти. Эрталап турип кечпайт нмаларни ўрганганими билиш учун телевизерни бир икки мартта эшиттим. Мен хама сўзларди чунмадим. Балки бу четтилидир ёки шунга ўхшаш. Лекин бу кўпроқ американ тилига ўхшаяпти. У бирам тез гапирадики.

      Духтр Штраусдан ухлаятканимда ақилли бўлишимдан нма фойда мен кундузи ақилли бўлмоқчиману деп сўрадим. У икаласи битта нарса эканлигини ва мени иккита миям борлигини айтти. ОНГ ва ОСТ ОНГ бор экан ёзилишини духтр Штраус айтип берди улар икаласи бир бирига нма қилишятканини айтмедикан. Улар бир бири билан СКАЧАТЬ