Элжернонга аталган гуллар. Дэниел Киз
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Элжернонга аталган гуллар - Дэниел Киз страница 4

Название: Элжернонга аталган гуллар

Автор: Дэниел Киз

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-193-1

isbn:

СКАЧАТЬ мен хақимда китопларда ёзишларини айтти. Машхур бўпкетаманми йўқми менга фарқи йўқ. Мен фақат бошқаларга ўхшап ақилли бўлгим келяпти ва мени севадигон дўситларим бўлишини хохлаяппан. Бугун менга йегани овқат беришмади. Ақилли бўлиш учцн оч қолиш кереклигини билмагандим ва қорним оч. Прафеср Немур шкалатли пирогими опкўйди. Бу яхшимас. Духтр Штраус шкалатли пирогими аперасиядан кейин қайтарберишка вада берди. Аперасиядан олдин хичнма йеббўлмасакан. Хато пишлоқ хам.

      7-ҳисобот 11 март

      Аперасияда хичқаерим оғримади. Духтр Штраус уни ухлаятканимда қилди. Мен аперасия қанде бўлганини билмиман чунки уч кундан бери кўз билан бошимда кўпкина боғичлар бор ва бугунгача ҳисобот йозаолмадим. Менга қараяткан арвақ хамшира йозувларимга қараб ҲИСОБОТ сўзини нотўғри ёзтяканими айтти ва қанде тўғри ёзилишини кўрсатип берди. Бугун кўзимдеги боғларди олипташлашти шунга бугун ҳисобот йозолдим. Лекин бошимда халиям боғичлар турипти.

      Улар келип мен аперасияга боришим кереклигини айтшканда раса қўрқпкеттим. Ўзимни каравотимдан туриб ғилдирайли каравотка ётишими айтишди ва мени хонадан каридор бўйлаб «аперасия хонаси» деган хона-га ғилдратиб опкелишти. Хонага кирганмда раса хайратландим хона раса катта эди уни деворлари зангори ранга бўялган хонада кўпкина духтрлар ўтирарди. Улар аперасияни кузатишадикан. Аперасия сиркка ўхшеди деб хич ўйламагандим.

      Тиливизрларда кўрсатадигондей бутунле оппоқ кийимда бетига боғич тутвоган оққўлқоплар тақвоган битта киши келип Чарли тинчлан хаяжонланма хамаси яхши бўлади бу мен духтр Штраусман деди. Мен салом духтр мен қўрқяппан дедим. У қўрқма Чарли хозир ухлап қоласан деди. Мен айнан шундан қўрқятканими айттим. У бошимдан силап қўйди ва кейин оқ халатли икки киши келип қимрлолмаслигим учун қўлларим ва ойоқларими боғлап қўйишти ва мен бундан раса қўрқип кеттим ва йиғлагм кепкетти лекин йиғлолмадим чунки улар бетимга қандедур резинали ғалати хидли нарса кийдирип қўйишти у нафас огани керек экан. Тинмай духтр Штраус нма қилятканини ва нма қилмоқчлигини хонадегиларга айтишини эшитип ётардим. Лекин мен уни гапларини биттасиниям чунмадим балки кейинро ақилли бўлип кетканимда чунарман. Мен жуда чарчагандим ва ўша захотти ухлап қолдим.

      Уйғонганимда мен яна ўзимни каравотимда йотардим ва хамаёқ қоронғи эди. Хичнмани кўрмастим лекин одамлар гаплашятканини эшитардим. Бу хамшира билан Барт эди мен уларга нмалар бўляпти чирақти ёқинглар қачон аперасия бошланади дедим. У икаласи кулип юборди ва Барт Чарли аперасия алақачон тугади деди. Хона қоронғи чунки кўзингда боғич бор деди.

      Зўр бўпти. Мен ухлаятканимда хамаси тугапти.

      Барт харкуни мени тана хароратими ўлчашка ва мен хақимда яна бошқа нарсалр ёзволишка келади. У бу қандедур илмий услуб эканлигни айтти. Хамаёқни йозволиш керекакан кейинчали ўлчаш учун керек буладикан. Мени хақимда ўлчашкамас бошка ақилли қилинган омиларди ўлчашка.

      Шунга СКАЧАТЬ