АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма. Ибадулла Самандарович Байджанов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ВА ЖАМОАТ МАРКАЗЛАРИНИ МЕЪМОРИЙ РЕЖАЛАШТИРИШ. Ўқув қўлланма - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 4

СКАЧАТЬ асос қилиб олинган янгиланган намунавий лойиҳалар қишлоқ аҳолисининг юқорида кўрсатиб ўтилган талаблари ва эҳтиёжларини тўлиқ ҳисобга олади, чунки уларнинг фикрлари ва истак-хоҳишлари ҳисобга олиниб ишлаб чиқилган.

      Дастурда қишлоқ жойларда нарх параметрлари ва шинамлилигига кўра якка тартибдаги уй-жойлар намуналарининг учта энг арзон турларини қўшимча равишда барпо этиш назарда тутилади.

      Жумладан, биринчи тури бўйича уч ёки тўрт йўлакли, хўжалик иморатлари ва обод ҳовлилари бўлган икки ва уч қаватли кўп квартирали уйлар барпо этишни назарда тутади. Мисол учун бундай уйларда умумий майдони 42,4 квадрат метр ва тахминий қиймати 72,5 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 85,0 миллион сўм бўлган икки хонали квартиралар қуриш режалаштирилмоқда.

      Биринчи типдаги, икки қаватли (2,3 хонали) уйлар

      Ўз навбатида, уч хонали квартираларнинг майдони 52,4 квадрат метр ва тахминий қиймати 88,5 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 100,7 миллион сўм бўлади.

      Биринчи типдаги уч қаватли (2,3 хонали) уйлар

      Бундан ташқари, кўрсатиб ўтилган кўп квартирали уйларни қуришда квартиралар эгаларининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида ҳовлида жойлаштириладиган иморатлар болалар майдончалари, дам олиш учун айвонлар, душ ва бошқалар барпо этиш назарда тутилади.

      Иккинчи турига мувофиқ аҳоли зич жойлашган туманларда 2 сотих майдондаги ер участкасида барпо этиладиган бир қаватли икки ва уч хонали арзон уйлар қуриш мўлжалланмоқда. Бундай икки хонали уйларнинг умумий майдони 53,0 квадрат метр ва тахминий қиймати 93,8 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 101,5 миллион сўм бўлади.

      Иккинчи типдаги бир қаватли (3-хонали) уйлар

      Уч хонали уйларнинг умумий майдони 63,5 квадрат метр ва тахминий қиймати 111,0 миллион сўм, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 118,7 миллион сўм бўлади. Уйларнинг ҳовлисида хўжалик иморатлари қуриш назарда тутилади.

      Учинчи тури 4 сотих майдондаги ер участкасида барпо этиладиган умумий майдони 115,0 квадрат метр бўлган ягона блокка бирлаштирилган икки қаватли тўрт хонали уйлар қуришни назарда тутади. Бунда кўрсатиб ўтилган уйларнинг тахминий қиймати 162,0 миллион сўмни, хўжалик иморатлари ҳисобга олинган ҳолда 181,8 миллион сўмни ташкил этади. Уйларнинг ҳовлисида хўжалик иморатлари қуриш назарда тутилади.

      Учинчи типдаги икки қаватли (4-хонали) уйлар

      Агар 2009 йилда қабул қилинган Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй қурувчининг дастлабки бадали 25 фоизни ташкил этган бўлса, янги Дастур бўйича ушбу бадал биринчи ва иккинчи турдаги уйларни қурувчилар учун атиги 15 фоизни ташкил этади. Бу арзон уйлар Дастурига қишлоқ аҳолисининг кенг қатламларини жалб этишга кўмаклашади.

СКАЧАТЬ