Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик…. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик… - Жавлон Жўраев страница 8

СКАЧАТЬ қайтаришга ёрдам беради. Шу катта хизмати учун ҳам сергакликни доим ҳаммага тавсия қиламан.

      Ҳудди ана шу сергакликни йўқотмаган ҳолда, ўзлигимизни тадқиқ этишда давом этамиз. Навбатда ақлнинг энг оғир ҳасталиги – муҳимлик ҳақидаги суҳбат. Қани, ўзларидан бўлсин.

      Сешанба – Муҳимлик

      Беқиёс таққослаш

      «Бағриторлик – бошқа одамларнинг ютуқ ва хатоларини, фазилат ва камчиликларини, диний ирқий миллий жинсий ёки ғоявий хусусият ва ўзига хосликларини борича қабул қила олмаслик ҳолати»

      (шахсий изоҳли луғатимдан)

      Муҳимлик – жуда бадавлат туйғу. У ақл қарамоғи остида жуда кўп куч-қудрат ва тарафкашлар орттирган. Унинг шахсият салтанатидаги таъсири жуда катта. Лекин ҳар қандай кучли туйғуни ҳам унинг қудратини таъминлаб турадиган васийларидан маҳрум қилиб енгиш мумкин. Биз ҳам шундай йўл тутамиз – бу бўлимда муҳимликнинг энг яқин ва содиқ тарафкашларидан бирини ўзимиз томонга оғдириб оламиз.

      Танишинг, таққослаш – шахсий муҳимлик туйғусининг арзандаси. Унинг мавжуд бўлишдан биргина мақсади – муҳимликни ошириш. Бирор ким ёки нарсага берилган ортиқча ёки ўта паст баҳоларга айнан унинг тамғаси босилган. У ақлнинг қозихона бўлимида ўтириб олиб, ҳамма нарсанинг «асл» баҳосини аниқлаш билан шуғулланади.

      Биз ҳар доим бирор одам, нарса ёки воқеага уни шунга ўхшаш ёки қарама-қарши шахс, буюм ёки ҳолатга таққослабгина баҳо берамиз. Бунинг натижасида ҳаётимизда иштирок этаётган (баъзан эса умуман мавжуд бўлмаган) тушунчалар аҳамятлилик, кераклилик, диққатга ёки ҳурматга арзишлик, қадрлилик, муқаддаслик ва бошқа минглаб мезонларга асосан турли токчаларга сараланади. Бунда таққослаш баҳосидан яхши ўтган тушунчалар муҳимликнинг кўз олдида бўлган юқори токчалардан, тасдиқдан ўтолмаганлари эса биз аҳамят ҳам бермайдиган энг қуйи токчалардан жой олади.

      Уйингиздаги буюмлар ёки жавонингиздаги китобларни кўп ишлатишингиз ёки қийматига қараб шундай тартиблаб қўйганингиз жуда яхши – бу сизга керакли нарсани керакли жойдан топишга ёрдам беради. Албатта, энг кераклилар шундоқ қўл остингизда бўлади, сиз ҳам тез-тез уларни кўриб, чангларини артиб турасиз.

      Лекин, нимагадир, биз ҳаётимиздаги одамлар ва қадриятлар билан ҳам ҳудди шу йўсинда иш тутамиз. Бизга керакли ва қадрлилигига қараб биз муомалада бўладиган шахслар шундай токчаларга сараланган бўлади. Бу бизга нимага керак экан? Тез-тез «ишлатиб» турадиган одамлар «қўл остида» бўлиши учунми? Ёки умуман «ишлатилмайдиган”ларини кўздан нари қилиш учунми?

      Бу синфларга ажратиш ўша одамларни бир-бири ёки ўзимизга таққослаш йўли билан амалга оширилади. Кимдир бизга ёки кимгадир нисбатан ақллироқ, бойроқ, обрўлироқ, кучлироқ ёки қандайдир бошқа афзалликка эга – демак, ўша кимдирнинг баҳоси ва аҳамяти юқорироқ. Ҳа буниси эса ҳеч бир устунликка эга эмас – унинг борлигини ва муносабатини унча муҳим СКАЧАТЬ