Дилнома. Уктамхон Домлажонова
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Дилнома - Уктамхон Домлажонова страница

Название: Дилнома

Автор: Уктамхон Домлажонова

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-26-295-9

isbn:

СКАЧАТЬ қўлёзмасини ҳавасланиб, завқ билан ўқиб чиққан ва мухтасаргина бир сўзбоши ҳам битган эдим. Келинг, ўша сўзбошини қайта кўздан кечирайлик, сўнг мулоҳазамизни давом эттирайлик.

      “Узоқ йиллар толиби илмларга сабоқ берган фазлу камол эгаси, яхшигина қалам соҳибаси Ўктамхон Домлажонова кўрган-билганларини жамлаб уч фаслдан иборат китоб битибди. Агар бу рисолага ном қўйиш лозим бўлса, мен уни “Фарзандингизнинг дил сўзи”, ундан-да мухтасар қилиб “Дилнома” деб атаган бўлур эдим. Зеро, мазкур битиклар муаллифнинг ёшлигидан то бугунги кунгача умр йўлида кечган гоҳ маҳзун, гоҳ севинчли, гоҳо ҳаяжонли, гоҳо аламнок дамларини кўз ўнгингизда жонлантиради. Хусусан, мен Ўктамхоннинг илк қиссасини шавқ билан ўқидим. Қиссада туғилиб, отасини кўрмаган, ота меҳрига зор, қалби ўксик қиз боланинг “Қаердасиз, дадажон? Мен сизни соғиндим!” дея олис ва нотаниш йўлга чиқиши, падари бузрукворини излаб чеккан азоблари баён қилинади. Йўқ, нотўғри дедим. “Баён” қилинмайди, мунгли қўшиқдай тараннум этилади. Сиз Қиблагоҳини йўқлаб, турли гўшаларда адашган, рост кўча-ю, тор кўчаларда яхшиёмон кишиларга йўлиқиб, отасининг дарагини сўраган толмас қизгинанинг дардларига шерик бўласиз, хаёлан унга кўмак бергингиз келади, Оллоҳдан шу сарсари фарзандга иноят тилайсиз.

      Қисса сизни оқар сувдек ўзига ром этади. Ота соғинчи туфайли йўл машаққатларини писанд қилмай, бегона элларда падарини излаб юрган қизнинг кўксидан отилиб чиққан муножотларини бефарқ ўқий олмайсиз.

      Ва ниҳоят у отасини топади, отасининг бағрига ойдек сингади. Кўз ёшлар бир-бирига қўшилади. Бу ҳаяжонли дақиқалар ўқувчи дийдасига ҳам беихтиёр нам элтади.

      Мен бу ибратли қиссани, айниқса, меҳр-оқибат андак ноёброқ бўлиб турган ҳозирги кунда, ёшларимизга тавсия этган бўлардим.

      Китобнинг иккинчи фасли ҳаж зиёратига бағишланган. Равшанки, саломатлиги, ҳалол сармояси, умуман, имконияти бор мўмин-мусулмон учун бир карра хонаи муборакни тавоф айлаш фарздир. Мазкур тавсияни чуқур англаган муаллиф ҳаж ибодатларини атрофлича тасвирлайди. У кишининг эҳтиросли ва самимий лафзи орқали ўқувчи Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунаввара мўъжизалари, Арофат, Муздалифа, Мино зиёратлари, ҳақ йўлига бош тиккан ҳожилар ҳаёти ила яқиндан ошно бўлади. Дилингиз фахр, ғурур, шукурга тўлади.

      Муаллиф ҳаж зиёратини зикр қилар экан, мақбул бир усул қўллайди. Таассуротларини ҳақ таолога муножот ва марҳума онаизорига мурожаат тарзида баён этади. “Сиз учун ҳаж зиёратини ирода қилган қизингизман”, дейди ва волидасининг чеккан заҳматларини, васиятини эслайди. Мушфиқ онага қалбингизда шафқат, эҳтиром уйғонади. Ул зоти шарифага, фарзандига қўшилиб, сиз ҳам дил-дилдан жаннат фароғатини тилайсиз.

      Муаллифнинг кўксидан тоза чашмадек отилиб чиққан мана бу сўзлар юракка ғулу солиб, ҳожи онанинг арзи дилига шерик бўлишга ундайди: “Парвардигор, тилимизни зикрдан толдирма, қалбимизни шукурларга чулғаб қўй, сабрли бандаларинг қаторида доимо ўзингга яқин қил, ўзингга кеча-кундуз муножот қилувчи, ўзингга юзланувчилардан қилгин, Оллоҳим…” Бу фаслни тазарру роҳати, онаизор шафоати дейиш мумкин.

      Ниҳоят учинчи фасл. Унда муаллиф устозлари, болалик даври, талабалик йиллари ҳақида баҳс юритади ҳамда камол касб этиб, ўзи мураббийлик мақомига етишган кунлар шукронаси билан эсдаликларини якунлайди.

      Келинг, биз ҳам гапни устоздан бошлайлик.

      Ҳазрати Навоийнинг бир ҳикматли байти бор:

      Агар шогирд шайхулислом, агар қозидур,

      Устоз андин рози эрса, Тангри розидур,

      дейди буюк шоир. Бу ҳақиқатнинг мағзини чаққан Ўктамхон адабиётдаги илк устози Ғайратий домладан ва унинг оиласидан кўрган мурувватлари борасида самимий сатрлар битади. Ғайратий домла бизларга ҳам раҳнамолик қилган эдилар. У зот хокисор, оқкўнгил, ширинсўз эдилар. Барчага баробар меҳр кўргиза олар эдилар (илоё, устознинг охирати обод бўлсин).

      Ўктамхоннинг эсдаликлари илмга ташна, уй ичидаги юмушларга қўли югурук, эл-юрт хизматига ҳамиша ҳозир, тиришқоқ, кўнгилчан, лекин иродали бир ўзбек аёлининг ҳаёт йўлини кўз олдимизга келтиради.

      Унда ғофил кимсалар учун ибрат бор, кимгадир ҳикмат мавжуд, ким учундир таскин-тасалли. Яна бировлар учун тазарру бор ушбу дилномада. Мен келгусида муаллифнинг қаламига шиддат ва барака тилайман”.

      Мана, орадан йиллар ўтди. Китобча қўлма-қўл бўлиб кетди. Энди ўқувчилар китобнинг тўлдирилган нусхасини қайта нашр этишни талаб қилмоқдалар.

      “Қадрингга етганни қадрла”, деганларидек муаллиф “Дилнома”нинг иккинчи қисмини тугатибди. Уни илгаригидек, бир нафас билан хатм қилдим. Китоб аввалги рисоланинг мантиқий давоми бўлибди. Муаллиф олдинги китобида устозлари ҳақида батафсилроқ ёзишга имкон тополмаган эди. Бу сафар уларнинг меҳризиёси, оила аъзоларидан кўрган муруввати, мадади, отадек раҳнамо, онадек мушфиқлиги тўғрисида миннатдор бўлиб, ҳаяжон билан қалам суради. Сиз етук олима, мураббия Қундузхон опа, ўзбекнинг донгдор шоири, камсуқум, оқкўнгил Ғайратий домланинг рафиқаси Шафоат ая, устози аввал СКАЧАТЬ