Название: Буюк Амир Темур ёқути
Автор: Озод Муъмин
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-28-858-4
isbn:
Ўша пайтлардаги илмий ва техник ишларим ҳозирги пайтда қимматбаҳо тошлар илми – геммология саноати ривожланган мамлакатларда кенг қўлланилаётган бир қанча қурилма-асбобларга асос солган. Афсуски мен ҳозирги пайтда уларга муаллифлик ҳуқуқимни пеш қила олмайман, сабаби Совет Иттифоқи Патентлик бюроси бошқа юртларда ҳам ҳимояланувчи ҳужжат беролмаган. Мазкур йиллардаги меҳнатим, чеккан заҳматим, чидам ва сабртоқатим ўз самарасини берди – менга Совет Иттифоқи ихтирочиси медали топширилди ва тадқиқотларим асосида физика-математика фанлари номзодлик диссертациясини ёқлаганман.
Мен олиб борган илмий изланишларим мобайнида қимматбаҳо тошларнинг жуда ажойиб хоссалари мавжудлигига, катта ахборот манбаи эканлигига ишонганман. Уларнинг қалбларни қитиқловчи оҳанрабо нурлари, турли ажабтовур жилваларида нафақат шеърият, нафақат севги ва муҳаббат, балки ҳаётнинг шафқатсиз, ҳийлакор драматик насри, бўялмаган тарихи ҳам мужассамлашганлигини ҳис этганман.
Мен мана шу ўтган йиллар ичида фантастик асарлар ҳам ёзишни бошлаганман. Бадиий ижод менга келажакка умид бағишлаб, кўнглимда қувонч ва ишонч уйғотган бўлсада, негадир қимматбаҳо тошлар ҳақида, улар билан боғлиқ бирор асар ёзишга ҳаракат қилмаганман. Сабабини билмайман. Кўнглимга йилт этган қандайдир фикрлар келган бўлиши мумкин, аммо, жиддий туртки бўлмаган. Ҳаттоки, уйғур ва татар халқининг фарзанди, геология-минералогия фанлари номзоди, ажойиб фантастёзувчи Спартак Аҳметовнинг «Шоҳ» олмоси» номли қиссасини ўқиганим, бу муаллиф билан яқиндан танишганим, у менинг асарларим таржимони бўлгани ҳам таъсир қилмаган. Бунинг асл моҳиятини кейинроқ тушундим: ўша йилларда мени асосан атрофимдаги инсонларнинг, аниқроғи, илмий раҳбаримнинг ўз ваъдасида турмаслик учун турли ҳийла-найранглар уюштираверганлиги онгимни уларга қарши яширин кураш олиб боришга доимий куч сарфлашга мажбур этаверган ва асосий мақсадим тайёр илмий ишимни нима қилиб бўлса ҳам ёқлашга қаратилгани экан. Бу хилдаги одамлар – ўз хизмат юкларини бошқаларга ағдариш, ортиқча меҳнат қилмай, хотиржам ва тўқ турмушларини таъминлаш мақсадида бошқа бир инсоннинг меҳнатини рўёбга чиқармайдилар, турли тўсиқлар қўядилар, унинг ўтаётган умрини сариқ чақага ҳам олмайдилар. Ўзига боғлиқ одамнинг иродасини бўшаштиришга, куч-қувватини кишанлашга уринадилар. Мен йиллар давомида бу кишанларни парчалашга ҳаракат қилдим ва охир-оқибатда мақсадимга етдим. Бунинг учун мен Яратганга чексиз шукурлар қиламан ва менга зулм қилган кишининг ажрини энг Буюк Зотга ҳавола этаман.
Бу менинг ҳаётимнинг кичик бўлагининг жуда қисқа тарихи.
Мен ўша йилларда қимматбаҳо тошлар ҳақидаги турли ҳужжатлар, қўлёзмалар ва китоблар билан танишганман. Ана улар тошларни тилга киритганлар, мени ажиб, қизиқарли дунёга олиб кирганлар.
Қимматбаҳо биллур тошларга бағишланган бир қўлёзмада жавоҳирлар султони – олмос тўғрисида мана бундай дейилган экан: «… Инсон олмосни чап томонида олиб юриши лозим, токи у юракка қувват ва дармон берсин. Олмос эр кишига матонат ва мардлик бахш этади, унинг жисмоний қудратини асрайди. Агар у ҳақ иш учун курашаётган бўлса, душманни енгишга ёрдам беради. Олмос ақлни ҳам пешлайди, ғаму кулфатни нари суради ва инс-жинсларни ҳайдайди. Кимда-ким олмос эгасини балога гирифтор қилмоқ истаб, сеҳр-жоду ишлатса, барча кўргиликлар унинг ўз бошига қайтади. Олмос олиб юрган кишига ҳеч бир йиртқич ҳайвон яқинлашишга жазм этмайди. Бу биллур тош одамни фақат эзгу ишларга ундайди, баъзи касалликлардан ҳам фориғ этади. Бироқ олмосни фақат тўғрилик ва олижаноблик билан қўлга киритиш жоиз, қаллоблик ва зўравонлик эвазига эгалланган биллур тошнинг ижобий таъсири йўқолади. Гуноҳга ва ношаръий ишларга мойил кишининг олмос олиб юриши умуман бефойда…»
Ҳа, инсон қадимдан илоҳиётга ишонган, ҳар бир жисмда ўзига хос бир қувват, ўзига хос бир мўъжиза мавжуд эканлигини ўзича кашф қилган. Улардаги мўъжизавий қувватнинг фақат эзгуликка хизмат этишини таъкидлаган. Бу хислатларни балки вақти келиб илмий нуқтаи назардан исботлаш мумкин бўлар. Ҳозир мен ҳам тошларни сўзлатиш учун ғайриоддий бир усулга мурожаат этмоқчиман, яъни фантастика мен учун севимли адабий жанр бўлгани сабабли, унинг усулларидан фойдаланаман. Бу жуда холисанлилло бадиий йўл. Ишонтириб айтаманки, суҳбатдошликка чақирилаётган камёб жавоҳир сизни ва мени асло алдамагай, зотан чинни ёлғонга, ёлғонни чинга айлантиришдан, ўзини доно кўрсатиб, бошқа бировни қоралаб, камситиб юрадиган нусхага у асло ўхшамайди. Бундай ишдан унга бирон-бир наф йўқ.
Мен илмий тадқиқотларимда асосан лазер нурлари билан қимматбаҳо биллур тошларнинг ўзаро таъсирини ўрганганим туфайли, мана бундай шартли фантастик ҳолатни қабул қилишни лозим топдим: кичик қувватли, гелий ва неон газлари аралашмаси ёрдамида ҳосил қилинадиган лазер нурига (катта қувватли нур тошга зарар етказиши мумкин) махсус йўл билан ўз саволларимни киритаман-да, уни тош вужудига юбораман. Тош албатта саволларимни англайди ва текис, силлиқ юзаларида синган, қайтган нурлар воситасида жавоб беради. Тош қаърида битмас-туганмас маълумот ётибди. Ана шу маълумот қайтаётган нурларга албатта «илашади». Қайтган лазер нурини махсус асбоб ва компьютерда СКАЧАТЬ