40 ёш даврида: аёллар ва эркакларда климакс. Шамил Алмазбеков
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу 40 ёш даврида: аёллар ва эркакларда климакс - Шамил Алмазбеков страница 2

Название: 40 ёш даврида: аёллар ва эркакларда климакс

Автор: Шамил Алмазбеков

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-27-099-2

isbn:

СКАЧАТЬ аломати эканлигини билади. Шифокорки янглишар экан, оила аъзоларининг ташхисида янглишлик бўлиши табиий. Аммо ёшга нисбатан ўзгаришлар табиий ва физиологик ҳолатлиги ҳисобга олиниб, ҳар қандай оила вакиллари аёлни тўғри тушуниши, бу даврдан ўтишида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан зарар кўрмаслигига имкон беришлари лозим.

      Мен узоқ йиллик шифокорлик тажрибамда шундай касалларга рўбарў бўлдимки, оғир аҳволдаги климакс аёл нақ ўткир асабий касалликни бошидан кечиради. Масалан, ақлини йўқотиб, бақириб, ҳақоратли гапларни гапириб, уй жиҳозларини синдирган, уйдан қочиб кетишга уринган ва ҳ.к. Мана шу каби ҳолларда тез ёрдам шифокорлари келиб, аёлни асаб касалликлари шифохонасига жўнатишади. Тўлиқ текшириш натижасида аён бўладики, аёлда асаб касаллиги йўқ, фақат климакснинг бош мияга берган ўтиш давридаги физиологик бузилиши аниқланади.

      Яна бир кўринишики, климакс баъзи аёлларда ҳеч қандай белги бермайди. Кўп йиллардан буён давом қилган ой кўриш, яъни оналик вазифаси билан видолашиш ҳеч қандай белгисиз тинч йўл билан ўтиб кетади, ҳатто баъзи аёллар ўзининг бу ҳолатини, яъни климаксни сезмай қолиши ҳам мумкин. Савол туғилади: нима учун баъзи аёлларда ҳар хил кучли, ҳатто ачинарли касаллик аломатлари кўринади?

      Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, қиз бола балоғатга етган вақтида, яъни унинг организмида она бўлиш жараёни бошланиб, бола организми бу янги она бўлиш организмига мослашиш давридаги ҳар хил ўзгаришлар бўлгани каби оналик даври билан хайрлашиш вақтида аёлнинг бутун организмида катта ўзгариш бўлади. Тахминан 13 ёшда балоғатга етиб, 40 ёшгача организмида ҳукм сурган оналик жараёни тамом бўлишини, яъни у давр билан хайрлашишни организм хоҳламайди.

      Худди кекса одамларни ҳаёт билан видолашгиси келмагандек, аёлнинг кўп йил ҳукм сурган гўзал оналик даври билан ҳам видолашгиси келмайди. Шунинг учун баъзи аёлларда унинг организмида ҳар тарафлама, асосан, ички безлар системаси бош мияда қаттиқ кураш бошланиб, юқорида айтган касаллик белгиларини бериши мумкин. Бу физиологик ўткинчи жараён аёлни қийнайди, аммо климакс касали билан ҳеч ким ҳаётдан видолашган эмас. Бир давр келганда, ёнган олов сўнганидек, оналик системаси билан видолашиб, организм бошқа бир даврга, яъни олтин кузи – кексаликка мослашиб кетади ва аёл киши ўзининг ҳар доимгидек ҳаётий тарзига тушади. Бу ерда энг муҳим ўткинчи даврнинг кўрсатган белгиларига сабр-тоқат билан бардош бериб, шифокорларнинг маслаҳати ва муолажаларини олиб туриши керак.

      БУ АСЛИДА – АЁЛЛИК ШАРОФАТИ

      Мен сиз азиз аёлларга ўзимнинг узоқ йиллик шифокорлик тажрибамдан келиб чиқиб, яна бир муҳим гапни айтгим келади.

      Ҳайз қони аслида аёллардаги саломатликнинг белгиси, оналикнинг дараги, авлодлар кўпригидек масъулиятдир. Бу ҳолатни аёллик шарофати, дея баҳолаб, қиз болага бу давр олдидан – ўсмирлик чоғидаёқ тушунчалар бериб, айни чоғда талаб этиладиган тозалик ва тиббий қоидалардан бохабар қилиш лозим.

      Аёллар СКАЧАТЬ