Қизгина, жимгина тортмоғинг.
Ўчоқда ўсади гиёҳлар,
Гиёҳлар учида сиёҳлар.
Ёзади тийралиғ исмини,
Қирилган, сирилган буёқлар.
Супрада ёнади гулпилик,
Дардларим йўл кечар мангулик.
Элакнинг бўғзида қотган ғам,
Қонимга ун босар кўргулик.
Дудоғда дурланди бармоғинг,
Ўлимдир ишқ ила қолмоғинг.
Биламан, ошиқлик жабрини,
Биргина, жимгина тортмоғинг.
«Мен гардунга боқдим, илоҳа умид…»
Мен гардунга боқдим, илоҳа умид,
Ундан ҳур садолар қайтди бағримга.
Мастона севгингни севиб куйладим,
Топдимми бир малҳам ошиқ дардимга.
Нурли оғушингга кўмилдим, ахир
Фазода руҳимни йиғлатди фироқ.
Сендан қайтар йўлнинг манзили йўқдир,
Сенга борар йўлнинг охири – тупроқ.
Ойни эслаб чиққан тун – ошёнида,
Яралар хиёнат – энг сўнгги жабр.
Юрагимда ҳали ўчмаган чўғ бор,
Ҳали совумаган сен қучган қабр.
«Кўк, мовий, яшил…»
Кўк, мовий, яшил…
Шуълаларда чақнайди ранглар.
Тиниқлашган реза-реза кун,
Зирқираган тинсиз товушлар.
Тўлғанади яшил ҳовузда,
Мовийликка солинган арқон.
Силкир юлдуз жилваларини,
Яғринлари кенг, нилий осмон.
Дилга кўчган сув сасларида,
Тўлқин урар ой – оппоқ хаёл.
Оқиб кирар тун чодирига –
Уфқларни кўтарган шамол.
Кўк, мовий, яшил…
Имиллайди гул сониялар.
Бўзарган қалб изида чангир,
Турфа рангли пиллапоялар.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «Литрес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на Литрес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.