Машина ойнасига юзини босиб, шаҳарни томоша қилиб борар экан, у Тошкентнинг бундан ўн йил бурунги турқи билан бугунги қиёфасини хаёлан муқояса қилди: «Жудаям ўзгариб кетибди. Йўллар кенг, равон. Йирик, муҳташам бинолар қурилибди».
Талабалик чоғи, квартира излаб шаҳарнинг айтарлик барча маҳаллаларига бош суқиб чиққан. Шундан, шаҳарни жуда яхши биламан деб ўйларди. Ҳозир танимади. «Ажабо! Бор-йўғи ўн йил ичида шунча ўзгариш!»
Бир куни дарс ва машғулотлардан кейин уларни боғда ишлатишди. Чойхонадаги ишкомнинг битта токи қовжираб, барглари сарғая бошлаган экан. Ҳашарчилар бир овоздан токни кесиб ташлашга қарор қилишди. Шу пайт ўринбосарлари қуршовида генералнинг ўзи келиб қолди. Паст бўйли, миқтидан келган бу одамни у ўшанда биринчи марта кўрди. Унинг ҳақида эшитган мақтов гаплар рост эканига ишонч ҳосил қилди.
– Наҳотки муаммонинг бошқа ечими бўлмаса? – деди у, токни кесишмоқчи эканини эшитиб. – Уни даволаш керак. Токнинг илдизларини зангга тўйинтириш лозим!
Тўғриси, Акмал ҳам, бошқалар ҳам генерал айтган сўзларнинг мазмунига унчалик тушунишмади. Шу боис бошлиқдан кўрсатма кутиб жим туришаверди. Генерал тўдадан учта йигитни ажратиб, автопаркдан занглаган темир-терсакларни йиғиб келишга юборди. Қолганлар токнинг атрофини кавлаб илдизини очиб турди: «Тайёр бўлган ўрани сув билан тўлатиб, сўнг эски темиртерсакларни ташлаб кўминглар» деб топшириқ бердида, генерал кетди…
Барча ишлар қилиб бўлинди, аммо ҳамма ҳайрон – нима иш қилишганини билишмасди. Барчанинг кўнглидан кечаётган бир фикрни Николай деган капитан йигит баён қилди:
– Ребята, генерал нас здорова розûграл!
Николайнинг хулосаси уч кунча умр кўрди. Одатдаги тушлик маҳали уларнинг кўзлари ўзлари ишлов берган токка тушди. Ажабо! Токнинг танаси жонланиб, барглари ям-яшил тусга кирган эди.
Акмалнинг генерал ҳақидаги ана шу илк таассуроти, кейинчалик машғулотлар чоғида янги-янги тафсилотлар билан бойиди.
– Милиционернинг асосий вазифаси профилактик иш бўлиши лозим, – деган эди у бир машғулот чоғи, худди ўша ток воқеасини эслатмоқчи бўлган каби. – Жиноятнинг оқибатини дўхтирлар, нари борса гўрковлар ҳал қилишади. Биз унинг сабабларини топиб бартараф этишимиз – жиноятдан жиноят урчимаслигининг олдини олишимиз даркор.
Шофёр халқи машинага ўтирдими бас, кўзлари йўлда, қўллари рулда, оёқлари педалларда – қўйингки, танасининг барча аъзолари иш билан банд бўлади. Фақат битта аъзоси бундан мустасно – тили. Мижозлар билан ундан-бундан ҳангомалашиб кетишни хуш кўришади: «Узоқ йўлнинг танобини тортишнинг маъқул йўли шу», дейишади улар.
Такси ҳайдовчиси СКАЧАТЬ