Название: Келин бўлиш сирлари
Автор: Рахима Шомансурова
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-08-396-7
isbn:
Келин боламиз шу дафтарни уйларидагиларга ҳам кўрсатган эканлар, дадалари – қудамиз, таниқли олим, қизларига бироз насиҳат қилиб, сўнг дафтар саҳифасига бир ривоят битиб берибдилар:
«Тангри таоло Одам Ато ва Момо Ҳавони яратиб, уларга фазилат улашаётганда Одам Атога куч-қудрат, уддабуронлик, тадбиркорлик, шафқатлилик бериб, Момо Ҳавога биргина калит берган экан. Шунда Момо Ҳаво дилида исён кўтарилибди:
– Нега Одамга кўп фазилат берилди-ю менга фақат биргина калит!?
– Одамни сизга қўриқчи, сиз суянадиган тоғ қилиб яратдик! – деган жавоб бўлибди. – Одам сизга ризқ келтириб бергувчи, сизни ҳимоя қилгувчи қалқондир. Сиз эса унинг топганини баракотли қилиб, унинг кўнглини олиб, шу калит билан бахт, осойишталик, файзу баракотли хонадон эшигини очиб ўтирасиз. Файзу барака сочилмасин учун қулфини қўлда маҳкам тутасиз…
Демак, бугунги учрашувимизда ва кейинги суҳбатларимизда айнан қизларнинг, келин – аёлларнинг оиладаги ўрни хусусида сўзлашамиз.
Бизнингча, балоғатга етган қизнинг, эртага келин–хотин–она–хонадон соҳибаси бўладиган қизнинг энг етакчи фазилати мулоҳазакорлик бўлиши керак. Инсон учун фикр юритиш – кўзгуга қараш билан баробар – унда ақли бор киши ўзининг яхши ва ёмон томонларини кўриши мумкин. Ақлини ишлатган инсон ўз тақдирининг ёмон томонга бурилиб кетишидан асраб қола олади, оддий остонасини тиллога айлантиради.
Келинлик остонасида турганлар, айниқса, «Оила нима?», «Эр ким?» саволини ўзларига кўп беришлари, ота-оналарнинг қадри, жигарларнинг ўрни, оилада ўзларининг ўрни ва ўзлиги ҳақида кўп мулоҳаза юритишлари керак. Мулоҳазакорлик билан улар ўзларида қайтарилиши мумкин бўлган «Нега Одамга шунча нарса, менга эса фақат калит?!» каби Момо Ҳаво исёнининг олдини олиб қоладилар. Остоналарининг тилло зарини кўчирмайдилар.
Шуни эсдан чиқармангки, айниқса келинлик даврида исёнкорлик кўнглингизга тез-тез меҳмон бўлиб, унда тез илдиз отадиган туйғуларнинг бирига айланиб қолади. Унинг оқибатида ўзингизга тикмоқчи бўлган кўйлагингизни қўшнига, бошқаларга қараб бича бошлайсиз. Бировнинг кийими бошқага тўғри келмаслигини унутасиз. Бунга йўл қўйдингизми, кейин келадигани маълум:
– Нега фалончида бор, менда йўқ?
– Нега фалончининг эри топармон, меники эса рўзғорини аранг эплайди?
– Нега фалончи туни билан дискотекада ялло қилиб юради, мен эса кечасию кундузи иш билан бандман?
Ва ҳоказо… Ва ҳоказо…
Оқибат, аввало, икки оила бошида пайдо бўлган бу можаро географияси тобора кенгая боради. Аввал бу можаро яқин қариндошлар ўртасида муҳокама этилса, кейин маҳаллага чиқади… Кўпинча эслик-ҳушлик қизлар бу саволларни дилларига асло яқинлаштирмайдилар, тилларига эса чиқармайдилар.
Келинлик ҳақидаги СКАЧАТЬ