Сизга ўша куни шулар ҳақида ва яна одамлар китоб ўқимай қўйди, деган фикрингизга қўшилолмаслигимни, шундай янглиш ўйдаги одамларнинг ўзлари китоб ўқишдан оладиган завқдан, китобнинг қалбни тўлдириш суруридан бебаҳра эканликларини ҳам айтмоқчи эдим. Сизга очиқ хат ёзаётганимнинг боиси ҳам сизнинг нотўғри фикрда эканингизга инонтириш, қўлимдан келса, китоб ўқиш билан инсоннинг бошқалардан маънан юксак бўлишини кўрсатишдир.
Сизнинг мактабингиздаги учрашув таъсирида уйга келсам, келиним билан қўшни аёл китоб жовонларимиз олдида гурунглашиб туришган экан. Аёл хижолатомуз деди:
– Келинингиздан илтимос қилиб, китобларингиздан олиб ўқиб турсам…
Аёл билан китоблар, ҳаёт, турмуш, олам ҳақида анча суҳбатлашиб қолдик. Ҳаёт ҳақидаги теран фикрлари, турмушнинг икир-чикирлари таъсирига берилмагани, олам ва одамни тушунишга ҳаракат қилиб, тиниқ қараши менга жуда ёқди. Ҳойнаҳой, сиз ҳам у бирор нуфузли идорада ишласа керак, деб ўйлагандирсиз? Ундай эмас экан, қизим.
Аёл чекка вилоятдан келган, маълумоти ўрта мактаб доирасида, ҳозир эри билан биргаликда бадавлат бир қўшнимизнинг уй ишларига қарашиб юрар экан. Ўша бой хонадонда ўқийдиган биронта китоб топмабди. Бизникидан китобларни ўзи ва болалари учун оларкан. Аёл китобни кишининг энг содиқ дўсти деб айтди. Гап орасида мактабда ўқиб юрган вақтидаёқ мактаб кутубхонасидаги барча китобларни ўқиб чиққанини, китоб қидириб дугоналари билан туман марказидаги кутубхонага қатнаганлари ҳақида сўзлаб берди. Ёлғиз нолиган нарсаси – вилоят мактабларининг савияси анча пасайгани, кутубхоналарнинг камбағаллашиб кетгани, болаларига яхши таълим ва тарбия бериш учун шароитнинг йўқлиги бўлди. Шаҳарга келиб қолганининг боиси ҳам шу экан. Амаллаб болаларини мактабга жойлабди. Болалар тарбиясига ота-оналар жон куйдирмасалар, ёлғиз мактабнинг ўзи бу ишни уддалай олмаслигини куйиниб гапирди. Фарзандларининг чин зиёли, билимли, яхши инсон бўлиб ўсишини орзу қиларкан.
Ростини айтсам, қўшнимизникида ижара турган бу аёл дунёқарашининг кенглиги, донишмандлиги мени лол қолдирди. Унинг ҳамма донишмандлиги китобдан эканини билиб севиндим. Китоб киши қалбини бойитишга қодир улуғ неъмат эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.
– Ўтган гал А.П.Чеховнинг китобини олган эдим. Бир ерда укасига ёзган мактубини ўқиб, тушунганимча, ўзим учун кўп фикрларини ёзиб олдим. Укасининг “Тарбияли одам қандай бўлади?” деган саволига ёзувчи жуда батафсил жавоб берар экан, тарбияли, зиёли одамларнинг биринчи ва асл фазилати – инсонпарварликдир дейди. Бошқалар шахсини ҳурмат қилган одам кечирувчан, мулойим, ширинсўз бўлиб, арзир-арзимасга жанжал кўтармайди, ёнидагиларга миннат қилмайди, уйидан чиқа туриб бошқаларга: “Сизлар билан яшаб бўлмайди!” деб айтмайди, деб уқдиради. Китобда бир варақнигина эгаллаган шу мактубни бандма-банд болаларим билан ўқиб, бирга фикрлашдик. Тарбияли кишилар ноқулайликлар учун бировни айбламай, СКАЧАТЬ