Умр карвони. Абдулхамид хожи Абдулахад
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Умр карвони - Абдулхамид хожи Абдулахад страница 3

Название: Умр карвони

Автор: Абдулхамид хожи Абдулахад

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-4881-1-0

isbn:

СКАЧАТЬ йил Абдулҳамид – Табиб.2 ДекабрьБ.А.А. нинг мустақиллик куни.

      Ҳаж сафари

      Беш рукн Исломда ҳар муслимга фарз,

      Бажо этсанг шукр, бажармасанг қарз.

      Туғилганда имкон тўлиқ берилар

      Бой берсанг ғафлатда ўзингдан қил арз.

      Умр бўйи ақалли бир марта ҳаж қил,

      Ҳар йилнинг фарзидур закотни бергил.

      Бир йилда ўттиз кун рўзани тутсанг,

      Ҳар куни беш маҳал намозни кутсанг.

      Иншооллох, иймонинг бутундир ҳамон,

      Пок иймонинг қалбингда дардингга дармон.

* * *

      Арафат тоғи

      «Чин дилдан йиғласа сўқир кўзда ёш…»

      Чин дилдан йиғласа сўқир кўзда ёш,

      Ҳар кимнинг тилаги ўзига йўлдош.

      Биров бой бўлсам дейди, бировлар – подшо

      Мен фақир ҳаж йўлида айладим бардош.

      Оллоҳга етгандир тилагим, балки

      Аввал қабул айлаб, арабнинг халқи.

      Сўнгра етақлашди Макка томонга

      Маломат қилдирмай, яхши-ёмонга.

1997 йил,Ҳожи Абдулҳамид Табиб.

      «Ҳижрий йил минг тўрт юз ўн еттисининг…»

      Ҳижрий йил минг тўрт юз ўн еттисининг

      Нийсон ойи учида сафарга кетдик.

      Эртасига тонг саҳар Пайғамбар шаҳри

      Мадинаи мунавварага келиб етдик (алҳамдулиллоҳ).

      Уч кун Набий уйида ибодат қилдик

      Муқаддас жойларнинг асрорин билдик.

      Масжиднинг қибласида Муҳаммад қабри

      Ёнида қабристон саҳобалар бари.

      «Қубо» масжиди-ю, «Қиблатайн» да

      Намозлар ўқидик, айлаб ибодат.

      Бадр жангги, бўлган, Уҳуд тоғи ва

      Кўп азиз жойларни қилдик зиёрат.

      Учинчи кун «Мийқот» да ғусл айладик

      Дил танни поклагач, эҳром бойладик.

      «Лаббайка оллоҳумма лаббайк» 1 ни ўқиб

      Маккага етгунча дилга жойладик.

      Мисли чақалоқдек йўргакда эдик,

      Оллоҳ зикри бирлан Маккага келдик.

      «Раҳмат эшигинг оч, менга Оллоҳ», деб

      Масжиди ҳаромга илк салом бердик.

      Ислом Оламининг пойтахти Макка,

      Макканинг юраги масжиди Ҳаром.

      Ҳовли ўртасида Қора Тош Каъба

      Миллион пора дилга бергуси ором.

      Нафақат муслим, балки башарият

      Каъба атрофида топгуси таскин.

      Ҳатто, шайтон лаъин, унга минг лаънат!

      Бу Азиз диёрда беозор, мискин…

      Аббос эшигидан кирдик ичкари

      Умра зиёратин бошладик аввал.

      «Йўл кўрсат, мадад бер, ўзинг Оллоҳ», деб

      Оломонга урдик ўзни, таваккал…

      Оламга Нур бериб турган Каъбани

      Етти марта айланиб тавоф айладик.

      Конец СКАЧАТЬ



<p>1</p>

Лаббайка оллоҳумма лаббайк. Лаббайка ла шарика лака лаббайк. Иннал ҳамда, вал неъмата, лака валмулк, ла шарика лак.