Буюк Беруний. Комил Хоразмий
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Буюк Беруний - Комил Хоразмий страница 2

Название: Буюк Беруний

Автор: Комил Хоразмий

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ тўнғиз деганда инсоннинг чиркин хоҳишларини, арслон деганда эса қаҳру ғазабини назарда тутибди. Бу уч махлуқнинг қайси бири зўр чиқса, қамалган уйда ўша устунлик қилар эмиш.

– Хўш, хўш?

Бу қиссадан ҳисса шулки, тўнғиз билан шер, яъники, тубан эҳтирослар қанчалик зўр бўлмасин, бани одам, яъники, ақл-идрок енггусидир!

Одил ЁҚУБОВ. (“Кўҳна дунё”романидан.)1

1

Аллоҳ бир бандага солса гар назар,

Шавкати ўчмагай қиёмат қадар.

Асрлар қаъридан таратганча нур,

Башарга бағишлаб тургувси ғурур.

Нодир инсонларни кўрди бу фалак –

Тенгсиз заковатдан бергувчи дарак.

Кўп илмларники сув қилиб ичган,

Билим дунёсида қуш бўлиб учган.

Шайтоний қаҳ-қаҳа билан жаҳолат,

Барчани қўқритган пайтида ҳайҳот –

Илм машъаласин кўтарганча даст,

Дилин эзгуликка этганча пайваст –

Майдонга чиқади мисли баҳодир,

Кўзи келажакни кўришга қодир.

Кукундек соврилар кумуш-у тилло,

Ки идрок жаҳонда баридан аъло.

Тарихдан ўчгувси қоронғи чоҳлар,

Тахтида гердайган юзлаб подшоҳлар.

Келажак авлодлар номин билмагай,

Ўйу хаёлларин, комин билмагай.

Кетарлар келмаган кабидир гўё,

Уларни назарга илмайди дунё.

Лекин ёддан чиқмас эзгу амаллар,

Ўчириб кетолмас асрий шамоллар.

Ақл йўлларини тўсолмас ҳеч кас,

Юлдузга тош етмас, билингизки, бас.

Бир инсон ҳақида сўзлай ҳикоя,

Руҳлари шод бўлгай бизлардан шояд.

Лақаби Беруний, исм – Абу Райҳон2,

Ер юзи бўлмишдир илмидан ҳайрон.

Завқидан мавжланмиш дарёи азим,

Ташрифидан хурсанд қадим Хоразм.

Жаҳонда бу қадар буюклардир кам,

Идрок қувватига вақт эрур ҳакам.

Ўн аср тумани оша бир шоён,

Бизга қараб турар гўё навқирон.

Илм тоғларини забт этган даҳо,

Олимлар ичида мисоли анқо.

Ўзин тилсим аро қилмишдир пинҳон,

Котнинг маъданлари шундай бегумон.

2

Тўқиз юз етмиш уч – йил эди сана3,

Иккинчи зулҳижжа, куни – пайшанба.

Янгича ҳисобга қилсак гар таъбир,

Кузак аввали, тўртинчи сентябр.

Ноёб бир чақалоқ топмиш таваллуд,

Кўрган тушларидан онаси хушнуд.

Маскани шаҳардан эди ташқари,

Эли фаровондир, шоддир ёш-қари.

Хоразм пойтахти – гўзал шаҳар Кот4,

Фозиллар илм ила қоқмишлар қанот.

Аму қиғроғидан тошган вақт ахир,

Вайрон бўлган эди гўзал шаҳар Фир5.

Шундан сўнг Кот шаҳрин обод қилдилар,

Маккор ғанимларни ношод қилдилар.

Савдо СКАЧАТЬ

1

Одил Ёқубов. “Кўҳна дунё”, Тошкент, 1986, 318-бет.

2

“Берунийнинг тўлиқ исми шарифи – Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Берунийдир”. Қаранг: П.Г. Булгаков. “Абу Райҳон Беруний”, Тошкент, 1973. 7-бет.

3

“Ал-ўазанфар ўз иловасида Берунийнинг туғилган вақтини аниқ кўрсатиб беради: ҳижрий 362 йил, 2-зулҳижжа, пайшанба. Янги ҳисобда бу 973 йилнинг 4 сентябрига тўрғи келади. Ал-ўазанфар Берунийнинг туғилган вақтини ё олимнинг неча йил умр кўрганлиги ва қачон вафот этганлигига арқаб ҳисоблаб чиққан, ёинки Беруний учун номаълум одам томонидан тузилган гороскопи (бола туғилиши биланоқ мунажжимлар тарафидан тузилган юлдузлар жадвали – Тарж.) дан олган бўлса керак. Бунга у келтирган Беруний туғилган вақт учун юлдузлар ҳолати ҳақидаги маълумотлар далил бўлади. Бинобарин, Берунийнинг шоҳидлик беришича, у 973 йилнинг сентябрида дунёга келган.” (Ўша манба. 7-бет.)

4

Беруний “Амударёнинг шақрида, Кот (Кат) (Ҳозирги Беруний райони ўрнида) шаҳри яқинидаги қишлоқда туғилган”. (Мадрим Жуманиёзов. “Маъмун академияси”, Урганч, 1994. 19-бет.)

Шаҳардан ташқарида яшовчиларни “Берун” ёки “Беруний” деганлар. Бинобарин, “Беруний” атамасининг луғавий маъноси – “шаҳардан ташқарида яшайдиган киши”. (Қаранг: Абу Райҳон Беруний. “Танланган асарлар”. Тошкент, 1968. 5-6-бетлар.)

5

Кот – Хоразмнинг қадимги пойтахти. “Хоразмнинг ақдимий пойтахти Кот Амударёнинг ўнг соҳилида, ҳозирда район маркази бўлмиш Беруний шаҳри ўрнида бўлган. (Унинг аввалги номи – Шаббоз). Қадим замонларда шаҳарда пахсадан ўралган Фир номли баланд қалъа бўлган. Қалъанинг теварак-атрофи уч қават девор билан ўралган. Беруний даврига келиб ақлъани шўх Амударё суви ювиб кетган. Х асрнинг охирларида шаҳар вайронага айланган қалъанинг шақрий томонида бўлган.