Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов страница 28

Название: Улуғбек хазинаси

Автор: Одил Ёкубов

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn:

isbn:

СКАЧАТЬ яхшилиғига ёмонлик қайтарсам!…”

      – Ҳамма юмуш хуфия бўлмоғи лозим, – деди шайх. – Зероким, шаҳзодаи валиаҳд Абдуллатиф доруссалтанани забт этиб, тахтга муқим ўлтирмагунча бул сир-асрорни бир кимса билмагай. Бу сирдан бир кимса воқиф бўлса, алхусус, бетавфиқ Али Қушчи воқиф бўлса – дўзахий бўлурсен, Қаландар! Сўзимни англадингму?

      – Англадим, пирим…

      – Оллоҳ сенга мадад бергай, илоҳи омин! – Шайх юзига фотиҳа тортиб, дастурхонига ишора қилди:

      – Иссиқ нонлардан қўйнингга сол, дарвеш!

      Қаландар итоаткорлик билан дастурхондан иккита патир олиб қўйнига тиқди-да, орқаси билан юриб, чароғон хонадан чиқди.

      Бояги изғирин пасайган, лекин кун совуқ эди. Хаёли чувалашиб кетган Қаландар, кўз олди қоронғилашиб, устунга суяниб қолди.

      – Э, дариғ! Нечун шайх унга ёпишиб олди? Нечун бу нопок юмушни унга топширди?

      Шайх уни биринчи кўргандаёқ шубҳа остига олганини, шубҳа остига олганларни эса шу йўл билан синаб кўриш одатлари борлигидан бехабар Қаландар, ҳислар тўфонидан гандираклаб ҳовлидан чиқди.

      Шу пайт ташқаридан “Ё олло, дўст, ё олло!” деб зикр тушган овозлар эшитилиб, дарвозадан бир гуруҳ дарвешлар кириб келишди. Қаландар четлаб уларга йўл бераркан, олдинда оқсоқланиб келаётган Қашқир лақабли ғилай дарвешни таниб қолди. Қашқир ҳам уни таниди чоғи, қоронғида қулоғини ликиллатиб, ишшайиб қўйди.

      Қаландар Қарноқий ҳамон гандираклаганича дарвозадан чиқ ди, чиқди-ю, аллақандай ички бир ҳиссиётга бўйсуниб, “Мозори шариф” томонга йўл олди.

      Зим-зиё қоронғиликда қабристондаги чинорлар, ичлари ковак кекса шотут ва садақайрағочлар аянчли чийиллар, гўё бу ковакларга ажиналар яшириниб, базми жамшид қураётгандай ваҳимали овозлар чиқарар, кулар, йиғлар эди. Кимдир қабристоннинг бир четида қироат билан қуръон ўқир, масжид томондан дарвешларнинг “ҳу-ҳу”лари қулоққа чалинарди.

      Қаландар мармар сағаналар, унгурдай ўпирилиб қолган қабрлар орасидан қоронғида қаёққадир қоқилиб-суриниб бораркан, хаёлан ҳамон кўкка тавалло қиларди: “Гуноҳкор бандангни кечиргайсен, эй парвардигори олам! Фақир бу бебақо дунё лаззатларини тарк этиб, ҳақ йўлини танлаганда тариқат ўрнига бундай нопок юмушлар қиламен, деб ўйлаган эдими? Ўз устози, мусофирлик ва йўқчиликда бошини силаган валинеъмати орқасидан айғоқчилик қиламен, деб ўйлаган эдими?.. Мавлоно Али Қушчи даҳрийми, ё имони баркамол бандангми – буни бу такаббур шайх қайдин билур, тангрим?

      Мулло, муфти бўлғонлар,

      Ноҳақ даъво қилғонлар,

      Оқни қаро қилғонлар,

      Ул тамуққа кирмишлар…

      Ноҳақ даъво қилғонлар… Шайхнинг сўзи ҳам ноҳақ даъво эмасму, эй халлоқи олам?..

      Мана, йўлканинг охирида қуриб-қовжираб қолган азим чинор кўзга чалинди. Чинор тагида устига архар шоҳи қўйилган юксак дахма қорайиб турарди. Қаландар Қарноқий қабрнинг бош томонига ўтиб, саждага бош эгаркан, хаёлан пири Баҳовуддин Нақшбандийга илтижо қилди:

СКАЧАТЬ