Молхона. Джордж Оруэлл
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Молхона - Джордж Оруэлл страница 8

Название: Молхона

Автор: Джордж Оруэлл

Издательство: Asaxiy books

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-23-149-8

isbn:

СКАЧАТЬ этди. Ўқиш ва ёзиш курсларини айтмасак ҳам бўлади. Одатда барча бу тахлит лойиҳалар омадсизликка учрар эди. Масалан, ёввойиларни қўлга ўргатиш лойиҳаси дарҳол барбод бўлди. Барча ёввойи жониворлар барибир ўзларини ёввойиларча тутар, агар уларга атайин бағрикенглик билан ёндошилаётганини сезиб қолсалар, бу муносабатдан имкон қадар ўз манфаатлари учун фойдаланишга тушардилар. Мушук иккиламчи таълим қўмитасига кирди ва бир неча кун мобайнида катта фаоллик намоён қилди. Шу тариқа, уни бир куни томда ўтирган ва ундан бироз масофа сақлаб турган чумчуқлар билан суҳбатлашаётган ҳолда кўришди. Мушук чумчуқларга ҳамма ҳайвонлар биродарлар экани ва энди истаган чумчуқ унинг олдига келиб, тирноқли панжаларида ўтириши мумкинлигини сўзларди. Бироқ, чумчуқлар унинг бехосдан еб қўйишидан ҳайиқиб, олисроқ туришда давом этардилар.

      Шунга қарамасдан, саводсизликни тугатиш курслари самарали давом этар, катта ютуқларга эришганди. Кузга келиб, барча ҳайвонлар у ёки бу даражада саводли бўлдилар.

      Чўчқаларга келганда, улар эркин ўқиб, ёза олар эдилар. Кучуклар ўқишдан яхши натижа кўрсатдилар, бироқ уларни ҳайвонизмнинг етти арконидан бошқа нарса қизиқтирмасди. Эчки Мюриэл итлардан кўра яхши ўқий олар ва гоҳида кечқурунлари бошқаларга ахлат тўдасидан чиққан газета парчаларини ўқиб берарди. Бенжамин ҳам чўчқалар сингари ўқий олар, аммо қобилиятини ҳеч қачон намойиш қилмасди. Менга маълум бўлишича, дерди у, бизнинг асримизда ўқишга арзийдиган нарса ёзилгани йўқ. Кловер алифбони ўзлаштирди, аммо ҳарфлардан сўз ҳосил қилиш санъатини эгаллай олмади. Боксёр бор-йўғи Г ҳарфигача борди, холос. У ўзининг баҳайбат туёқлари билан тупроқ чангида А, Б, В, Г ҳарфларини чизар, қулоқларини сиқиб, вақт-вақти билан ёлини силкитиб, кейинги келадиган ҳарфни эслаб қолишга уринарди. Гоҳида у навбатдаги тўрт ҳарфни қатъий ўзлаштириб олар, аммо, одатда, олдинги тўрт ҳарфни эсдан чиқариб юборган бўларди. Охир-оқибат, у дастлабки тўрт ҳарф билан қаноатланишга қарор қилди ва бу ҳарфларни ҳар куни бир-икки марта ёзадиган бўлди. Бу унга хотирасини тозалашда ёрдам берди. Ўзининг исмини ташкил қилган тўртта ҳарфни ўзлаштирган Молли бошқа ҳарфларни ўрганишни рад этди. У ўз исмини шохчалар билан ясар, бир жуфт гул билан безатар ва ўз асарига шавқ билан термулганча, унинг атрофида айланиб юрарди.

      Молхонанинг бошқа жониворлари А ҳарфидан нарига ўта олмадилар. Бундан ташқари, қўйлар, ўрдаклар ва товуқлар сингари энг ақлсиз ҳайвонлар ҳатто ҳайвонизмнинг етти арконини ҳам ёдлай олмасликлари аён бўлди. Узоқ мунозаралардан сўнг, Сноуболл еттита тамойил битта ҳикматга жамланиши мумкинлигини эълон қилди, у шундай жаранглар эди: «Тўрт оёқ – аъло, икки оёқ – расво». Ҳайвонизмнинг асосий тамойили, деди у, шу фикрда жамланган. Уни чуқур ўзлаштирган ҳайвон инсоннинг таъсиридан холос бўлган ҳисобланади. Бир қараганда, бу тамойил қушларни истисно қиларди, чунки уларнинг ҳам оёқлари иккита эди, аммо Сноуболл бунинг унақа эмаслигини исботлади.

СКАЧАТЬ