Название: Вафо маликаси
Автор: Хайит Тулкин
Издательство: Kitobxon
isbn: 5-633-01769-2
isbn: 0
Қўлингиздаги мазкур асарда Соҳибҳирон Амир Темурнинг юрт озодлиги учун чингизий босқинчиларга қарши 1360-1370 йилларда олиб борган матонатли кураши, бу йўлда бошқа фидойи ва мард инсонлар қатори вафодор турмуш ўртоғи, жанговар аёл Ўлжой Туркон оғо билан тортган азоб-уқубатлари, бахтли дамлари, бир-бирларига бўлган самимий муҳаббатлари ҳақида мароқли ҳикоя қилинади.Эзгу ишлар ва яхшиликлар инсонга қувват беради, чунончи тарихан қарайдиган бўлсак, улуғ аждодлар жангу жадаллар ичидан ҳам адолат гавҳарини излаганлар; биз ҳам ўша улуғ мозийнинг фақат тоза томонларидан баҳра олиб, ташна қалбимизни маънан озиқлантирмоқчи бўламиз. Мен ҳам яхшиликлар оламига бир яхши зарра қўшмоқни ихтиёр этдим, лекин бу ўринда Темурбек жанобларининг эндигина сиёсий майдонга чиққанини, ҳали у зот Улуғ Амир даражасида эмаслигини ва 1360-1370 йиллар воқеаларини жонлантиришда ана шу жиҳатлар ҳисобга олинганини ёдда тутгансиз ҳамда катта воқеалар тўғрисидаги кичик машқимизни бу йўлдаги тажриба сифатида қаршилайсиз, деган умиддаман.