Название: Шайх Сулаймон Бухорийнинг ҳаёти ва ижодий мероси
Автор: Нишонбой Хусанов
Издательство: Kitobxon
isbn:
isbn: 0
Қоракўл воҳаси мамлакатимиз тарихида ўзига хос ўрин тутган қадимий масканлардан биридир. Тарихга Замонбобо маданияти номи остида кирган илк инсоний маданият излари, Наршахий Бухородан ҳам қадимийроқ деб таърифлаган Пойкент номининг ўзи бу фикримизнинг асосидир. Шу кичик заминда туғилиб ўсган ва олис юртларда ҳам ўз тафаккури ва заковати билан Дунё олимларининг эътирофига сазовор бўлган Муҳаммад ибн Салом Пойкандий, Яҳё ибн Жаъфар Пойкандий, Али ибн Ҳусайн ибн Осим Пойкандий (IX —X асрлар) каби фиқҳшунос муҳандислар, мавлоно Қоракўлий, мавлоно Ҳисоми Қоракўлий каби шоирлар (XV — XVI асрлар), Байкандий (XI аср), Султон Ҳусайн Қоракўлий (XVI аер) сингари саркардаларнинг номлари турли тарихий манбаларда учрайди.Шайх Сулаймон ибн Қудратуллоҳ Бухорий — Қоракўлий ҳам халқимиз, юртимиз номини улуғлаган, ҳаммамиз фахрланишга муносиб инсондир. Филология фанлари доктори, Тошкент молия институтининг кафедра мудири Нишонбой Ҳусанов Шайх Сулаймон Бухорий номини халқимизга кенг танишга бел боғлаган экан бу ҳаракат минг таҳсинга сазовордир.Шу китобни тайёрлаш жараёнида камина ҳам қўшимча манбаларга мурожаат этдим. Манбаларнинг гувоҳлик беришича Шайх Сулаймон Туркиянинг XIX аср охиридаги сиёсий ҳаётида фаол иштирок этган. Туркия Султони Абдулҳамид унинг маслаҳатларидан фойдаланган. Султон номидан Европа давлатлари билан музокаралар олиб боришда қатнашган.