Название: Қамоқ салтанати
Автор: Поён Равшанов
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-27-351-1
isbn: 0
Инсоният тарихида машъум истибдодлар кўп кечган. ХХ аср бошларида большевиклар зўравонлик билан вужудга келтирган қизил салтанат – СССР халқни қирғин этишда барча мустабидларни ортда қолдирган эди. Муаррихлар ҳисобича, совет ҳокимияти қатағон йилларида 40 миллиондан зиёд кишининг ёстиғини қуритган. Ўзбекистонда Ватан озодлиги учун олиб борилган курашларда юз минглаб фидойилар ўлдирилган, муте бўлишни истамаган сон-саноқсиз ҳамюртларимиз отилган, қамалган, мол мулки тортиб олинган, фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум этилган, сургун қилинган. «Қамоқ салтанати» ҳужжатли романида қаттол совет тузумининг ваҳшиёна қиёфаси, мустамлакачилик сиёсатининг разолати Қашқа воҳасида 1920-1930 йилларда амалга оширилган хунрезликлар, бедодликлар мисолида кенг қамровда талқин этилади…