Название: Бир чимдим меҳр
Автор: Нигора Мухамедова
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-00-482-5
isbn: 0
Нигора Муҳамедованинг асли касби шифокор. Оилали. Беш фарзанднинг онаси. Болаликдан косметология соҳасига қизиқиши кучли бўлган. Шунинг учун ҳам чорак асрдан буён аёллар гўзаллигини асраш йўлида тинмай изланмоқда. Изланишлари натижасида косметология соҳасида бирмунча ютукдарга эришган.Ташқи гўзалликни асраш аёлнинг ички гўзаллиги, қалб дунёсини билмай туриб, англамай туриб, кўрмай туриб амалга ошмайди. Нигора аёл қалби, унинг юз минг сир-синоати, одоб, ахлоқ, тарбия мавзуларида ҳам қалам тебратади, ижодкор аёл.Бугун Нигора Муҳамедовани нафақат Тошкент шаҳрида, балки Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятларида ҳам яхши танишади, радиотўлқинлар орқали эшиттиришларини мириқиб тинглашади. У ўзининг «Орият-Доно» ҳамда «Наврўз» радиоканалларидаги эшиттиришлари орқали минглаб мухлислар орттирган.Шунингдек, у «Гўзаллик сирлари», «Сабр саҳроси», «Оқибат йўқолмасин» китобларининг муаллифи ҳам. «Бир чимдим меҳр»да муаллиф ўз услуби, анъаналарига содиқ қолади. Яна ўша доимий ва абадий мавзулар – оила бахти, оила бутунлиги, оила файзи. Бир қараганда оддий, жўн гаплар. Лекин уларга етиш йўли нақадар узоқ, нақадар қийин. Мақсад – ана шу йўлда кўмаклашиш.