Табобат ва қайта ёшариш сирлари. Зулматни тарк этиб ёхуд табобатнин мўъжизавий салтанати. Ботир Камол
Скачать книгу в различных форматах или читать онлайн на сайте.

Название: Табобат ва қайта ёшариш сирлари. Зулматни тарк этиб ёхуд табобатнин мўъжизавий салтанати

Автор: Ботир Камол

Издательство: Kitobxon

Жанр:

Серия:

isbn: 978-9943-5285-4-3

isbn: 0

Аннотация:

Донишмандлардан бири шундай деган экан: дунёда яхши ё ёмон одамлар бўлмайди, БАХТЛИ ва БАХТСИЗ одамлар бўлади. Бахтли одам турмуш икир-чикирларидан, ҳар хил минғир-минғир, шивир-шивирлардан олис бўлади. Ўзи ҳақидаги ноўрин гапларга ҳам парво қилмайди.Бахтли одам бировга ёмонлик қила олмайди. Ўзганинг қувончига шерик бўла олади. Шунинг учун биз уни ЯХШИ ОДАМ деймиз. Бахтсиз одам аламзада бўлади. Дунё кўзига рангсиз, одамлар эса ўзига ўхшаган бахтиқаро бўлиб кўринади. Қўрслик, дилозорлик бахтсиз одамнинг доимий йўлдошидир. Унга ҳамма душман, уни ҳамма кўролмайдиган бўлиб туюлаверади. Ундайларни биз ЁМОН ОДАМ деймиз. Майли, улар ҳам бахтли бўлсин.Азиз китобхон! Бу фалсафий дунёқараш замирида олий мақсад битилган. У ҳам бўлса, келгусида ҳаётингиз сарҳадларини нурли истиқболга элтувчи куч ва сеҳр, яъни оилавий саломатлик ҳамда кайта ёшартирувчи маёқ, кўнгил ободлиги, софлиги ва тинчлигига боғлиқ бўлади. Поклик билан суғорилган ҳаёт сарчашмангиз ҳамиша истиқболли бўлсин! Ҳаётингиз чароғон, дастурхонингиз тўкин, ўзингиз доимо соғ-саломат бўлинг!Табиб табиб эмас, бошидан ўтказган табиб, деган ҳикматли нақл бор халқимизда. Бу нақлнинг ҳаётий ҳақиқати айнан ушбу китобда яна бир карра ўз ифодасини топади. Оғир ва муаммоли дарднинг сирли давоси шифокорларнида ҳайратга солди. Оқибатда тиббиёт вакиллари дардманга, яъни китоб муаллифига табобат йўлидан юришни тавсия этишди. Касаллик, даво чоралари ва сирли тавсия билан танишишни истасангиз, китоб мутолаасига шошилинг.

СКАЧАТЬ Читать онлайн

Лучшие книги издательства Kitobxon