Название: Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси ва Нақшбандия таълимоти
Автор: Жаъфар Термизий
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-24-327-9
isbn: 0
Файласуф ва диншунос олим Жаъфар Холмўминовнинг ушбу монографиясида ислом фалсафаси, хусусан, тасаввуф таълимотининг марказий баҳс мавзуларидан бири бўлмиш Ваҳдат ул-вужуд (борлиқнинг бирлиги; борлиқнинг ягоналиги) фалсафасининг асл мазмун-моҳияти, унинг асосий рукнлари ва шаклланиш жараёни ушбу таълимотни илмий-назарий жиҳатдан асослаб берган ҳамда яхлит бир тизимга солган буюк назариётчи олим – «Шайх ул-Ак-бар», яъни «Улуғ шайх» номи билан машҳур бўлган Муҳйиддин ибн ал-Арабий қарашлари асосида тадқиқ этилади. Шу билан бирга монографияда Ваҳдат ул-вужуд фалсафаси Европа фалсафасида шаклланган пантеистик қарашлар билан қиёсий таҳлил қилинади. Тадқиқотда Ваҳдат ул-вужуд фалсафасининг Марказий Осиёда шаклланган Хожагон-Нақшбандия таълимотига таъсири масаласи Хожа Муҳаммад Порсо, Хожа Аҳрор Валий ва Мавлоно Абдураҳ-мон Жомий каби буюк нақшбандий мутасаввифларнинг қарашла-ри асосида қиёсий равишда таҳлил ва тадқиқ этилиб, Жомийнинг «Ваҳдат ул-вужуд» фалсафасининг ривожига қўшган ҳиссаси ва ушбу таълимотнинг Марказий Осиёдаги фалсафий-ирфоний фикр тараққиётига кўрсатган таъсири каби масалалар хусусида ҳам атрофлича баҳс юритилади.