Название: Тасаввуф фалсафаси, 1 қисм
Автор: Жаъфар Термизий
Издательство: Kitobxon
isbn: 978-9943-7850-7-6
isbn: 0
Мазкур ўқув қўлланмада Тасаввуф фалсафасининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, тасаввуфшунослик фанлари туркумидаги «Тасаввуф фалсафаси» фанининг мақсад ва вазифалари, унинг таркибий қисмлари, «Тасаввуф онтологияси»нинг мақсад ва вазифалари, Тасаввуф таълимотининг теологик онтологияси – Ваҳдат ул-вужуд фалсафасининг шаклланиши, унинг асосий мазмун-моҳияти ва Ислом фалсафий тафаккуридаги ўрни ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, Ваҳдат ул-вужуд фалсафасининг оламнинг яралиши, Мутлақ вужуднинг борлиқ моҳияти эканлиги ҳақидаги теологик талқини ўрин олган. Тасаввуф теологияси ва онтологияси – Ваҳдат ул-вужудни Қадимги Юнон фалсафаси ва Ғарб пантеизми билан қиёсий ўрганиш жараёнида ушбу онтологик таълимотлар моҳияти очиб берилган.Ушбу ўқув қўлланма «Шарқ фалсафаси ва маданияти» ихтисослиги бўйича таълим олаётган бакалавриат ва магистратура босқичлари талабалари, шунингдек, фалсафа тарихи, Ислом тарихи, исломшунослик ва диншунослик йўналишларида таълим олаётган талабалар ҳамда Тасаввуф фалсафаси муаммолари билан қизиқаётган тадқиқотчиларга мўлжалланган.