Название: Чет эл замонавий архитектураси. Ўқув қўлланма
Автор: Ибадулла Самандарович Байджанов
Издательство: Издательские решения
Жанр: Справочники
isbn: 9785005145635
isbn:
Арзон ишчи кучлари саноат корхоналарига оқиб келиши Х1Х аср иккинчи ярим йиллигида саноат корхоналари аҳолини кўпайишига олиб келди. Шаҳарлар ривожида темир йўл қурилишлари катта рол ўйнади, фақат ўз ресурслари билан чегараланиб қолмасдан бошқа жойлардан ҳам ҳом-ашё олиб келиб шаҳар иқтисодини тиклаш имконига эга бўлдилар.
Ғарбий Европада темир йўллар узунлиги 1850 йилдан 1900 йилгача 18 марта кўпайди. Парижда, Лондонда темир йўл қурилишлари янги кўчаларни очиш билан олиб борилди. Лондонда 1860 йилда паровой (буғ) метрополитен қурилиши билан анча транспорт хизмати енгиллашди. Ғарбий Европа мамлакатларида йирик шаҳарларда капиталистик иқтисодни бошқариш трестлар, акцияли жамиятлар, синдикатлар ва ҳакозалар билан бошқарилди.
Шу шаҳарларда давлат банклари ва ҳалқаро банклар жойлашди. Шаҳарлар буржуазия маданияти ва марказига айландилар шунингдек ҳар-ҳил кўнгил хушлаш жойларига буларни ҳаммаси шаҳарлар кўринишини ўзгартириб юборди. Характерли томонларидан бири ишчи яшаш жойларни солинишлари стихияли равишда бўлиб яшаш шароитлари яхши эмас эди.
Турар жой биноларини қурилиши ахоли сони ўсишига жавоб бермас эди. Давлат ва мунициполитет маблағ ажратиш имконига эга эмас эдилар, маблағлар асосан хусусий тадбиркорлар қўлида эди улар эса турар жойлардан қўшимча фойдаланар эди.
Юқоридагиларга қарамасдан Буюк Британия, Франция ва бошқа бир қанча Европа мамлакатлари ишчилар учун яхши намунали турар жой қурилишларини ташкил қилиш борасида анча ишлар қилдилар кварталлар ва арзон уйлар қурилди амалий эффект буларда бўлмади. Стихияли трушобалар қурилиши давом этаверди, кўримсиз жойлар катта шаҳарлар атрофларида пайдо бўлаверди.
Қурилишларни зичлиги ўсаверди, қуёш нурлари тушмайдиган вентиляция қилинмайдиган хоналар оша берди, водопровод, канализация ва (мусор) ахлатларни масалалари ечилмагандан кейин бу жойлар асосан туберкулёз касаллиги ва эпидемияларни келиб чиқишига сабаб бўлди, натижада кўп одамлар ўлиб кетди.
Турар жойларни етишмаслик кризиси транспорт билан таъминлашда ҳам бор эди. Шаҳарларни ўсиши билан улардаги қатнов ва юкларни ташиш ишлари ҳам оғирлаша борди. Шунга қарамасдан секин юрувчи отлар транспорти ҳаракатда эди.
Бу кризислар асосан пойтахт марказларида ўзини таъсирини ўтказмай қолмасди шунинг учун ҳам кўп жойларда таъмирлаш бир қанча ўн йилларга чўзилиб кетди лекин барибир тўла муаммолар ечилмади.
Х1Х аср иккинчи ярим йиллигида катта таъмирлаш ишлари Парижда олиб борилди. Французлар пойтахтини таъмирланиши бошқа Ғарбий Европа мамлакатлари тажриба сифатида қабул қилинди. Шунинг учун ҳам Париж таъмирланишини кейинроқ кўрамиз. Париж аҳолиси Х1Х асрда бир миллион эди. ХУШ асрда бир неча бор Парижни ўзгартиришга ҳаракат қилинишига қарамасдан барибир ўрта аср шаҳри СКАЧАТЬ