Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм. Ибадулла Самандарович Байджанов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 4

СКАЧАТЬ яқин бўлган, бир қанча қабилалар яшаган бўлиб, уни ичида скиф қабилалари етакчилик ролини ўйнаган, шунинг учун бу ер санъатини кўп ҳолда скиф санъати ва даври деб юритилади.

      Скиф мустаҳкам қўрғон бошлиғини вафотидан кейин унга атаб, катта тупроқ қўрғон-қабр қурган, бино деворларини нақш ва деворий суръатлар билан безаганлар, бугунги кунда жаҳоннинг машҳур музейи Эрмитажда сақланаётган 40 мингдан ортиқ скиф маданияти ёдгорликлари ибтидоий жамоа тузумининг сўнги босқичи-темир асрини таърифлашга қўл келадиган бебаҳо манбадир.

      Ибтидоий жамоа тузуми инсоният тараққиётининг узоқ давом этган босқичидир, шу давр ичида инсон таффакури камол топди, ҳис туйғуси ривожланди: инсон дастлаб табиат яратган инъомлар истеъмолидан ўзи маҳсулот яратишга ўта борди, у меҳнат жараёнида меъморчиликни яратди.

      Меъморчилик, санъат воқеликларни образли беришга ёрдам бериш билан бирга, ўз кучига ишонч ҳосил қилиш теварак-атроф қоидаларини ўзлаштириб, уни гўзаллик қонунлари асосида қайта қуришга имкон беради, шундай жамоа даври санъати қадимги шарқ, антик дунё ва ўрта аср Европа санъати ҳамда илк синфий жамият санъатининг асосини ташкил этади.

      Қадимги шарқ архитектура назарияси

      Ўрта Осиёда фанлар тарихини ўрганиш соҳасидаги ютуқлар талайгина. Бироқ, ХХ- асрнинг 60-йилларига қадар меъморшунослик фанига ўзларининг ҳиссаларини қўшган. Ўрта Шарқ мамлакатларида яшаб ижод этган ўрта аср олимларининг меъморчиликка доир асарлари фанга маълум эмас эди. Бу эса ўз навбатида, Ўрта Осиё меъморчилик санъатининг ўтмишда назарий асослари бўлганми ёки йўқми? деган саволни келтириб чикарган эди.

      Аксарият Ғарб олимлари бу саволга жавоб излаб нафақат Ўрта Осиё, балки Ўрта Шарқ мамлакатлари архитектурасининг ҳам назарий асослари бўлмаган, деган фикрга келиб колган эдилар. Бирок бу тушунчага ўрта аср Шарқ олимларининг ишлари ўрганилгач, чек қўйилди. Биз қуйида ана шундай тарихий манбаларнинг айримларига тўхтаб ўтамиз.

      Бизга маълум бўлган қомусий асарлар орасида ХV асрда яшаб, асилзодалар авлодига мансуб бўлган катта амалдорлардан бири Вожид Алининг «Матла ул-улум ва мажма ул-фунун» («Фаннинг келиб чикиши ва техника билимларининг тўплами») номли асари муҳим аҳамиятга моликдир. Китобнинг 31-бобидаги меъморлар санъати қисмида иморат қуришнинг қуйидаги 14 моддадан иборат қоидалари берилган [5.– 42 б]:

      1. Қурилиш учун жой танлаш (1-модда). Ер қатлами зич ва қаттик бўлиши керак, лекин асло қумлик ва таги бўш бўлмаслиги лозим.

      2. Ер майдони (4, 10-моддалар). Ер майдони тўғри чизиқли бўлиши керак. Агарда уй қурулиши кўзда тутилаётган ер майдони учбурчак шаклида бўлса, иморатни шундай жойлаштириш керакки, ҳовли тўғри бурчак шаклини олсин. Учбурчак ромб ва параллелограмм шакллари хўнук кўриниб, дидга мос эмас. Номувофиқ қисмларини бартараф қилган ҳолда квадрат, тўғри бурчакли, олти бурчакли ёки саккиз бурчакли ҳовлига эга бўлиши мумкин.

      3. Пойдевор (2-модда). Бино пойдеворининг кенглиги ва чуқурлиги унинг катта -кичиклигига муносиб бўлиши керак. Агар иморат бир қаватлик бўлиб, унчалик катта бўлмаса, СКАЧАТЬ