Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм. Ибадулла Самандарович Байджанов
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Архитектура назарияси. Ўқув қўлланма. Биринчи қисм - Ибадулла Самандарович Байджанов страница 10

СКАЧАТЬ шаҳарнинг аҳолиси жангчилар ва оддий халқ (ҳунармандлар ва деҳқонлар) га бўлинар эди. Келиб чиқиши чет эллик бўлган қуллар ҳам бор эди. Платон тизимини Аристотель (эр. авв. 384—322 йй.) танқид остига олган эди. Унинг «Сиёсат» номли машҳур асарида ўша даврда маълум бўлган билимларни алоҳида соҳаларга – ботаника, физика, сиёсат, тарих каби номларга биринчи бор бўлинган эди.

      У «Метафизика» асарида фалсафа фанининг метафизик йўналишига асос солган. У Македония подшоси Александр Македонскийнинг устози бўлиб, «Биринчи муаллим» номи билан машҳур бўлган.

      Худди шу даврларда «Тарих фанининг отаси» Геродот (эр. авв. 490—430 йй), атом назариясининг асосчиси Демокрит (эр. авв. 460- 370 йй), машҳур табиб, 72 та китоб муаллифи Гиппократ (эр. авв. 460—375 йй) каби машҳур олимлар яшаб ижод қилганлар.

      Архитектура ва шаҳар қурилиши бўйича Милетлик Гипподам томонидан шаҳарларнинг режалаштириш концепцияси ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра шаҳар жамоа маркази, яшаш учун уй-жой ҳамда ишлаб чиқариш ва порт зоналаридан иборат бўлиши керак эди. Монументал қурилишнинг асосий тури ибодатхоналар бўлган.

      Архитекторлар – Гектин ва Каликратлар томонидан қурилган Афина Акрополи жаҳон архитектурасининг ноёб намуналаридан бири ҳисобланиб, унда 46 та устун ва ҳайкаллар мавжуд бўлган.

      Таниқли архитектура иншоотлари ичида дунёнинг етти мўъжизасидан бири Эфесдаги Артемида ибодатхонаси бўлиб, унга ёвузлик тимсоли бўлмиш Герострат томонидан ўт қўйилган эди. Қайта тикланган ибодатхона қурилишида ҳайкалтарошлар Праксител ва Скопаслар томонидан ишланган 127 та устун ажойиб ҳайкаллар ва расмлар акс эттирилган эди.

      Классик даврда юнон ҳайкалтарошлик санъати «Эллада» етакчи ўринни эгаллаган эди. Ҳайкалтарошлар ичида энг таниқлиси Фидий бўлиб, унинг Олимпияда яратган Зевс ҳайкали (бўйи 14 метр) оламнинг етти мўъжизасидан бири ҳисобланган.

      Унинг Афина ҳайкали (бўйи 12 метр) Афина Акрополининг марказига қўйилган. Промахос (Афина жангчиси) ҳайкали (бўйи 9 метр) жангчи кийимини кийган, найза ушлаб турган аёл худо қиёфасида тасвирланган бўлиб, у Афинанинг ҳарбий қудратини ифодалаган. Фидий Афина Акрополи қурилишида ҳам иштирок этган.

      Пифагор Регийский «Оёғидан тиконни чиқараётган бола», Мирон «Дискабол» ва «Афина ва Марсий», Поликлет «Дорифора» ва «Яраланган Амазонка» каби ҳайкалларни яратганлар. Поликлет инсон танасининг мутаносиблиги ҳақида «Қанон» асарини ёзган.

      Пракситель, Скопас, Лиссил қуйи классика давр намояндаларидир. Пракситель юнон ҳайкалтарошлигида биринчи бўлиб яланғоч аёл образи – «Афродита Книдская» ҳайкалини яратган. Пракситель ижоди учун дид, нозик гўзаллик хос бўлиб, улар «Мусаллас қуяётган сатир», «Эрот» ҳайкалларида айниқса ёрқин намоён бўлган.

      Скопас Пракситель билан биргаликда Эфесдаги ибодатхона ва Галикарнасдаги Артемида мақбарасини бунёд этишда иштирок этганлар. Сарой рассоми Лиссип Александр Македонскийнинг СКАЧАТЬ