Название: Осмондаги бахт
Автор: Донёрбек Усмонжонович Хакимов
Издательство: ЛитРес: Самиздат
Жанр: Приключения: прочее
isbn: 978-5-532-05852-1
isbn:
Алфия кампирнинг Афифа хонимга айтган сўзларидан йиғлай бошлади. Орқасига ҳам ўгирилиб қарамасдан тун яримида йўлида давом этарди. Анча йўлни юрганидан сўнг эса, ерга йоруғ туша бошлади. Афифа хоним каерга ва нима мақсатда кетаётганини ҳеч ҳам билмасди. Унинг хаёли жуда паришон эди. Аммо унинг кўзларидан кўз ёшлари ҳеч ҳам тўхтамасди. Йўлида юришда давом этаётган Афифа хонимнинг қулоқларига араванинг овози эштила бошлади. Аммо ҳеч ҳам этибор бермай йўлида давом этишга ҳаракат қиларди. Лекин ич ичидан қўрқарди. Арава яқинлашиб келарди. Афифа хоним араванинг янада яқинлашиб келаётганини сезгач янада кучлирок қўрқа бошлади. Юраглари дуккиллаб, тез ура бошлади. Афифа хоним аравага қарагани сари қўрқа бошлади. Аста секин кўзининг қири билан қорамоқчи бўлди. Аммо уддалай олмади. Янада тез юра бошлади. Арава унинг яқинига келди. Афифа хоним араванинг ўтиб кетишини кутиб, юзини тескари буриб, юришда тўхтаб қолди. Арава ҳам Афифа хоним тўхтаган ерга келганда тўхтади.
– Эй, хоним – деб чақирди аравачи. Афифа хоним унинг юзига қарашга қўрқарди. Аста секинлик билан унинг юзига қаради. Сочларига оқ тушган, юзларидан нур порлаб турган кишини кўрди. Арава ҳам шохона эмас, оддий эди. Афифанинг қўрқуви йўқола бошлади. У ўзини хотиржам ҳис қиларди. Аммо ҳеч нарса демасди.
– Қаерга кетяпсан? – деб сўради аравачи. Лекин Афифа хоним ҳеч нарса демасди. Фақатгина олдидаги йўлга қараб қўйди. Чунки Афифа хоним қаерга кетаётганини билмасди. Ҳаттоки хозир қаерда турганини ҳам билмас эди. Аравачи Афифа хонимнинг юзларига қараб турарди. Афифа хоним саволига жавоб бермаганлиги учун уни соқов бўлса керак деб ўйлади. Уни ҳам ўзи кетаётган қишлоққа кетаётган бўлса керак деб ўйлади.
– Гапира олмайсанми? Майли ўтир, – деди аравачи. Афифа хоним шошганича аравага чиқиб жойлашиб олди. Улар йўлни давом этдилар. Анча йўл йўрдилар. Афифа хоним ухлаб қолганди. Араванинг ғилдираклари тошга тегиб арава силтаниб кетди ва Афифа хоним ўйғониб кетди. Қўрқганидан юзлари оқариб кетганди. Юраги дуккиллаб ураётганди. Аста секин араванинг ойнасидан ташқарига қаради. Арава бир миёрда йўлини давом этарди. Лекин араванинг ойнасидан қараб турган Афифа хонимнинг кўзлари ўзининг вайрона бўлган қишлоғига тушди. Аравадан тушмоқчи бўлиб араванинг эшигини ура бошлади. Араванинг ичидан келаётган овозга аравачи аравани тўхтатди. Афифа хоним арава тўхтагач, аравани эшигини очиб пастга тушти. Тоғлар орасини оралаб ўтган йўлдан қишлоғини кўриб турарди. Кўзларида ёш билан ерга тизалаб ўтириб олиб йиғлай бошлади. У ерда болалари ва турмуш ўртоғи билан ўтқизган кунларини хотирлаб янада ғамгин холда эди. Унинг бу аҳволини кўрган аравачи унинг ёнига яқинлашиб келди. Афифа хонимнинг елкасига қўлини қўйиб уни овутмоқчи бўлди. Унга нима дейишни ҳам билмасди.
– Қизим, сенинг хаётингда нима воқеалар СКАЧАТЬ