La falsa esposa del jeque. Kristi Gold
Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу La falsa esposa del jeque - Kristi Gold страница 9

Название: La falsa esposa del jeque

Автор: Kristi Gold

Издательство: Bookwire

Жанр: Языкознание

Серия: Deseo

isbn: 9788468776811

isbn:

СКАЧАТЬ Эл-юрт қўшиғида юртимиз суврати бўлса… элимиз руҳи бўлса… эл-юрт сози бўлса… эл-юрт қўшиғини эшитиб, одам яшаган сайин яшагиси келса… пахта терган сайин тергиси келса…

      Эл-юрт қўшиғини эшитиб, ажалга-да борса одам.

1991 йил.

      Мақолалар

      МЕН-МИ?

      – Менми? Мен “Отамдан қолган далалар” деган бир асар дардида юрибман. Эҳтимол роман бўлар, эҳтимол қисса бўлар? Билмадим. Ишқилиб, кўнглимда борини тўкиб соламан. Асар воқеаси шу кунларда кечяпти, одамлари шу кунларда яшаяпти. Асарга синчковлик билан қарасам, бир жойи китобий, яна бир жойи интеллектуал прозага ўхшаб қолибди. Билиб-билмай, Ғарб оҳангларига ўйнаган жойларим ҳам бўлибди, ёлғон-яшиқлардан сюжет яратиб, қойилмақом қилиб, бураб ташлабман. Фақат одамларнинг исми шарифи бизники демаса, қолганлари, билмайман, кимники… Қарасам, оёғим ердан узилгандай бўлибди. Москвада ўқиб келдим, балки шундандир? Эҳтимол! Шу боисдан бир оёғим Тошкентда, бир оёғим Сурхондарёда бўлиб қолди. Кўпни кўрган деҳқонлар даврасида бўлдим, дала кездим. Деҳқоннинг, даланинг ҳидини олдим. Ниҳоят, оёғим яна ерни топди, яна оёғимни ерга қўйдим. Асар кўнгилдаги куйга тушди. Асар янада кўнгил куйига тушсин учун шу эрта кўкламдан бошлаб Сурхондарёга кетаман.

      Ажаб ижодкорлар бор-да. Бир ижодкор мени пассивликда айблади. Адиб граждан бўлиши керак, мана, Орол қуриб кетаяпти, дея пичинг қилди. Дарҳақиқат, бу ижодкорнинг тала-тўпи оламни бузади. У – “жасур ватанпарвар”, у – “оташин граждан”, у – тирноғидан сочигача қайта қуриш, ошкоралик, демократия “яловбардор”и. Экран, радио, матбуот, минбарларни ҳеч кимга бермай наъра тортади. Шу “ёниқ” ижодкордан Оролнинг энг чуқур жойи неча метр, дея сўрадим. “Оташин граждан” елкасини қисди, билмади. Сўнг: “Оролнинг жами майдони қанча?” – деб сўрадим. “Жасур ватанпарвар” бош ирғаб, билмайман, деди. “Ўзи, Орол қаерда?” – дея тағин сўрадим. “Табиат муҳофазачиси” шимол тарафга қўл силтаб: “Где-то, Қорақалпоғистонда”, деди. Мен харитани очиб, унга Оролни кўрсатдим. У Оролга тикилиб: “И-я, Оролнинг ярми Қозоғистонга қарар экан-ку!” деди. Қаранг, “табиат куюнчаги” Оролнинг юзига ақалли харитадан бўлсаям бир қараб қўймаган экан! Шу ижодкор Орол ҳақида шеър ёзди. Шеърдаги ҳар бир сатр охирида “Орол” сўзи такрорланади. Мен эринмай, “Орол” сўзининг ўрнига “севгилим” сўзини қўйиб чиқдим. Ҳеч нима ўзгармади!

      Энди яна бир табиат куюнчагига эътибор беринг. У канадалик адиб Эрнест Сетон-Томпсон. У табиатни, хусусан, жониворларни асраш ҳақида асар битмоқчи бўлади. Асарга тайёрланиш учун икки юздан зиёд ҳайвонлар расмини чизиб чиқади. Икки мингтача ҳайвонлар, қушлар терисини, патини йиғиб, ўрганади. Кундалик дафтар тутиб, ҳайвонлар, қушлар ҳаётини ёзиб боради. Бу кундалик қалин-қалин ўттиз томга етади! Ниҳоят, шулардан келиб чиқиб, “Жониворлар ҳақида ҳикоялар” деган жахонгашта асарини яратади. Мен шу асарни ўзбекчалаштирдим. Асар йигирма беш босма табоқдан иборат бўлиб, табиат, жониворлар ҳақидадир. Унда отлардан тортиб, мушуклар образигача бор. Асар ҳадемай Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат СКАЧАТЬ