Название: Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик…
Автор: Жавлон Жўраев
Издательство: Издательские решения
Жанр: Общая психология
isbn: 9785449372666
isbn:
Илм ҳақида яна бир гапни айтиб ўтишим жоиз. Бошқаларнинг яшаш тарзи ва тамоилларини танқид тарозисига солиб кўриш – илмлилик белгиси эмас. Балки, бу билим кўплигидандир – лекин зинҳор илм кўплигидан эмас. Илмли одам ким ҳақу, ким ноҳақлигини ажратиш учун моддий билимлар етарли эмаслигини яхши англайди.
Менга кўпчилик илм ўргатишни илтимос қилиб мурожат қилади. Лекин уларнинг аксари илм эгаллашга моддий манфатни кўзлаб интиладилар. Шуни билган ҳолда мен уларга рад жавобини бераман – илмнинг асл мақсадини аниқлаганингизда таклифингизга рози бўламан деб уларни қайтараман. Табиийки, улар бу таъкидимни тушунмайдилар – бунга уларнинг илм ва шахсий куч даражалари етмайди.
Билим кўплиги ҳам жахолатга олиб келиши мумкин. Агар одам ўз муҳимлигини мустаҳкамлаш учун билим тўплаган бўлса, у борган сари кўп ва етарли нарса билишига ишониб қолади – бу эса янги билимлар унга келишини қийинлаштиради. Олаётган маълумотларини фойдали-фойдасизга ажратиш учун етарли билимга эгаман деб ўйлашлари уларни кўп ҳолларда энг фойдали билимлардан маҳрум этиб қўяди. Шунинг учун, ҳар доим билимларингиз сақланадиган омбор эшигини очиқ қолдиринг – уни ёпмасангиз ҳам, сизнинг билимларингиз у ердан чиқиб кетиб қолмайди. Қайтамга, янги билимлар ҳеч бир тўсқинликсиз сизнинг измингизга кириб келади. Янги билимлар баъзи эски билимларнинг нотўғри ёки номукаммал эканини кўрсатиб бериши мумкин – шунда бу эски билимларни очиқ эшикдан хотиржам кизатиб қўяверасиз. Бунинг номи очиқ фикрлилик дейилади.
Энди сиз моддий билим ва маънавий илм ўртасидаги фарқни биласиз. Ўз шахсиятингизни маънавий юксакликка кўтарадиган илмлар ортидан қувиш тадбирини ўз ихтиёрингизга қолдираман. Илмнинг ҳам ўзини ўзи ошириш хусусияти бор – унга шундай қилишга имкон берилса бўлгани.
Онг дастурлари
Биз тўплаган билимларни онгимиз хотирамизга дастурлар сифатида киритиб боради. Ҳар қандай янги маълумот билим сифатида хотирага киритилишидан аввал бир неча марта такрорланиши лозим. Қайта-қайта амалда қўлланилиб, хотирага дастур сифатида киритилган билимларгина – ҳақиқий билимдир.
Мендан кўпчилик тил ўрганувчилар бир муаммони ҳал қилишда маслаҳат сўрайдилар – СКАЧАТЬ